Коҳин

ғойибдан хабар берувчи, башоратгўй. Исломдан аввалги Арабистонда васваса ҳолатида Аллоҳ ёки унинг вакили - фаришта ёки жин билан мулоқот қилган одам шундай деб аталган. Қабила одамлари бирон-бир иш кишидан олдин унинг оқибати қандай бўлишини коҳиндан сўрашган. Қабиладошлари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳам дастлаб коҳин - фолбин деб ўйлашган. Қуръон оятларида (52:29; 69:42) уларнинг шубҳаларига жавобан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) коҳин - фолбин ҳам, мажнун ҳам емаслиги алоҳида таъкидланган. Умуман ислом анъанасида коҳинлар келажак ҳақвда ёлғон сўзловчилар сифатида талқин қилинади. Уларга қарши ислом тарафидан қаттиқ курашиш тавсия етилади.


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш