Котиб
Котиб — ёзаётган киши, қайта кўчирувчи, ёзувчи, мирза - амалдор. Дастлаб К. -ўқимишли кишилар бўлган, улар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сўзлари, фармойишлари ва мактубларини ёзиб борганлар. Мусулмон Давлатида бошқарув тизимининг мураккаб ва кенгтармоқли бўғими ривожланиши жараёнида турли мансаб поғонасидаги амалдорлар -девондаги мирзалардан тортиб идора бошлиқларигача К. деб аталган. Олий К.лар гуруҳи (К. ас-сирр, К. ал-иншо, К. ал-жайн) девонни ташкил етган. Кейинчалик К. атамасини ўрта ва қуйи даражадаги (олий даражадагилар учун вазир номи пайдо бўлди ва б.) амалдорларга нисбатан қўлланиладиган бўлган. К.лар учун қўлланмалар, уларни мадҳ етувчи ва ҳақорат қилувчи асарлар яратилди. Кўпгина шахслар уларнинг авлодларига ҳам ўтадиган ал-К. унвонига ега бўлишган. К.лар амалий ёзишмалар ва бежамдор девон услубининг ривожланишига имкон туғдирганлар ва бу билан мусулмон олами халқларининг адабиётига таъсир кўрсатганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!