Кашший
Кашший — Абу Муҳаммад Абдулҳамид (Абд) ибн Ҳумайд ал-Кашший (? - 863) - йирик муфассир, муҳаддис, фақиҳ, адиб. Кеш (Шаҳрисабз)да туғилган. Фиқҳшуносликдаги мактаб асосчиси, ундан таълим олиш учун ҳузурига кўплаб мамлакатлардан олимлар келишган. Самъоний К.нинг 2 устози ва 14 шогирди борлигани қайд етиб ўтган. Фиқҳ, адабиётшунослик, Қуръон тафсирига оид 7 асар ёзган.КАЪБА (араб. - куб, тўрт бурчак) - ислом динининг енг муқаддас ибодатхонаси. Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи) деб ҳам юритилади. Уни зиёрат қилиш - ҳаж ва умранинг асосин амалларидан бири. К. Маккадаги енг катта Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган бўлиб, 10х12х15 (бал. 15 м ва пойдевори 12х10 м) ўлчамдага бино. Одатда, К.нинг усти қора мато (кисва) билан қопланган бўлади, унга Қуръоннинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган. К. деворининг ташқи ғарбий бурчагида "Қора тош" ("Ҳажар ал-асвад") жойланган. Шим.-шарқий девордаги ешик ҳам чойшаб билан қопланган ва ердан чамаси 2 м баланд ўрнатилган. К.нинг ичи тавоф қилинганда деворга нарвон қўйилади. Ичкарида учта устун бўлиб, шифтига сирланган кўпдан-кўп чИроқ осилган. Деворнинг ешик билан "Қора тош" оралиғидаги қисми ал-мултазам дейилади, унинг ёнида Аллоҳга айниқса ёқадиган дуолар ўқилади. Шим.-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи қибла ҳисобланади. Шим.-шарқий девор ёнидаги ярим доира шаклидаги девор (ал-хатим) ал-ҳижр (ёки ҳижр Исмоил)ни тўсиб туради, ҳожилар тавоф вақтида бу жойга киритилмайди; Иброҳим (ас) замонида бу жой К.нинг бир қисми бўлган; бу ерга Исмоил (ас) ва унинг онаси Ҳожар дафн етилган, деб ривоят қиладилар. Девор қаршисида мақом Иброҳим деб аталган иншоот бўлиб, ундаги тошда одам излари кўринади. Айтишларича, Иброҳим (ас) К.ни қайта тиклаётганида шу тош устида турган. "Қора тош" яқинида еса Замзам булоғи бор. Ривоят қилишларича, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 25-30 ёшларида бу ердаги таъмирлаш ишларида қатнашганлар. Одаматонинг учинчи ўғли Шис (ас) томонидан қурилган, Иброҳим (ас) томонидан таъмирланган ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан кофирлардан тозаланган К. Ясриб (Мадина)да қибла деб еълон қилингач, унинг аҳамияти жуда ошиб кетди (ўшангача Куддусга қараб ибодат қилинар еди). К. исломнинг алоҳида дин сифатида шаклланишида ғоят катта вазифани бажарди. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошчилигадаги мусулмонлар 629 й.да Маккага кичик ҳаж қилган, 630 й.да еса, улар Маккани егаллаб, Марям ва Исо (ас) тасвиридан бошқа барча санам ва тасвирларни олиб ташлаганлар, суврат ва ёзувларни ўчирганлар. 630 й.да Абу Бакр (ра) бошчилигида биринчи ҳақиқий мусулмон ҳажи адо етилади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 631 й.да ҳаж амалларига бошчилик қиладилар. Халифа Умар (ра) даврида К. ёнидага уйлар бузиб ташланди ва унинг атрофида Масжиди ал-Ҳарам қурилди. 683 й.да К.ни Умавийлар қўшинлари ўққа тутди. Кейин у қайта тикланиб, кенгайтирилди (ва унинг ёнига ал-ҳижр қўшилди. 929 й.да Қарматийлар Маккага ҳужум қилиб, "Қора тош"ни олиб кетди. Орадан 20 й. ўтгандан кейин бу тошни қайтариб олишга муваффақ бўлинди. Аста-секин К. теварагида турли иншоотлар, жумладан, асосий мусулмон мазҳабларининг минбарлари тикланди. 20-а.нинг 50-60-й.ларидаги катта таъмирлаш вақтида бу иншоотлар олиб ташланди. К. бутун дунё мусулмонларининг енг муҳим маркази ва бирлик рамзи бўлиб келди, ҳозир ҳам шундай бўлиб турибди. Ислом динидаги барча оқимлар унинг муқаддаслиги ва алоҳида аҳамиятини тан оладилар. Ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларидан мусулмонлар ҳаж ибодатини адо етиш учун бу ерга келадилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!