Кафорат
Кафорат — каффорат- қилинган гуноҳ учун еваз тўлаш ёки гуноҳ кечирилиши учун бериладиган маблағ. Мас., ҳар бир мусулмон рамазон ойида бирон сабаб билан рўза тутмаган бўлса, евазига бошқа вақт рўза тутган. К. тушунчаси шариат аҳкомларвда муҳим ўринни егаллаб, унда ёлғон қасам ичиш, бирор шахсга ноҳақ озор етказиш каби ҳолатларда ўз гуноҳини ювиш учун маълум микдорда садақа қилиш белгиланган. Мас., бир киши бирор ишни қиламан ёки бирор ишни қилмайман деб Аллоҳ номи ила қасам ичган бўлса, лекин қиламан деганини қилолмаса, қилмайман деганини қилиб қўйса, шариатга кўра, у бир қудни озод қилиши ёки кишини тўйгазиши ёки кийинтириши лозим. Юқорида айтилганларнинг хеч бирини қилишга кодир бўлмаса, 3 кун рўза тутиши лозим. Шунда у. Аллоҳнинг номи ила ичган қасаминиш уддасидан чиқа олмаганлиги гуноҳига К. берган бўлади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!