Кафан — дафн олдидан марҳумнинг жасади ўраладиган оқ мато. Исломий ақидага кўра, мусулмон еркак учун 3 бўлак, аёл учун 5 бўлак мато ила К.лаб дафн етиш тириклар зиммасидаги муқаддас бурчлардан (фарзи кифоя) ҳисобланади. Клашдан олдин албатта маййит ювилади. Шаҳидлар ювилмайди ва К.ланмайди, балки ўз кийимлари билан дафн етилади. К.сиз кўмиб юборилганлар учун марҳумлар емас, балки унга сабабчи кишилар жавобгар саналади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш