Карромийлар
Карромийлар — илоҳиёт оқими. 9-13-а.ларда Бағдод халифалиганинг марказий ва шарқий вилоятларида тарқалган. Асосчиси -Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Карром (806-869). Сейистонда туғилган, Нишопур, Балх, Марв, Ҳирот каби шаҳарларда таълим олган. 5 йил Маккада истиқомат қилган. Ибн Карром ўз юртига қайтаётиб, Куддусда хонақоҳ барпо қилган. Сейистон ва Хуросонда ўз таълимотини тарғиб қилгани учун зиндонга ташланган. Қуддусда вафот етган. К. фикрича худо - бутун борлиқнинг бирламчи асоси, у муайян жисмга ега. Худо - барча нарсаларнинг яратувчиси, аммо инсон ўз фаолиятининг натижаларига таъсир кўрсата олади. Муътазилийлар каби К. ҳам инсон онга мустақил равишда, яъни ваҳий ёрдамисиз, яхшилик ва ёмонликни фарқ қилишга қодир, деб уқтирдилар. Шунингдек, муржиъийлар сингари К. бирор инсонни мусулмон деб тан олиш учун у Аллоҳни тил билан еътироф етса кифоя, амал билан тасдиқлаши шарт емас, деб ҳисоблайди. Яъни "Ла илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ" калимасини айтган ҳар бир инсон - мусулмондир. Ибн Карромнинг "Китоб ас-сирр" ва "Азоб ал-қабр" номли (бизгача етиб келмаган) асарлари ва "худо жисмга ега" деган тушунчаси ҳукмрон ислом оқими уламоларининг кескин танқиди ва таъқибига учради. Мўғуллар истилосидан сўнг К. барҳам топди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!