Каромат
Каромат — (араб. - каромат, икром қилиниш, юқорилик, шараф) - ислом истилоҳига кўра, ақлни лол қолдирадиган ғайритабиий ҳодисалар. Шу ҳодисалар пайғамбарлардан намоён бўлса - мўжиза, азиз-авлиёлардан содир бўлса - К. дейилади. Ғайридин, куфр аҳдидан содир бўлса, сеҳр-жоду, кўзбахшилик (фокус) ёки истидрож (вақтинча омадли бўлиш) деб аталади. Мас., Мусо пайғамбар қўлидаги ҳассасини тошга урганда ундан сув отилиб чиққани, керак бўлганда у аждаҳога айланиб, сеҳргарлар ясаган илонларни ютиб юборгани мўжизадир. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га берилган мўжизаларнинг енг улуғи - Қуръони карим саналади. К.лар тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф шайхлари, тариқат пешволари, азиз-авлиёларнинг узоқ масофани оз муддатда босиб ўтишлари, сув устида, ҳавода бемалол юра олишлари, ҳожатлари зудлик билан раво бўлиши ва б. билан изоҳланади. К. 2 хил бўлади: биринчиси -аслий; иккинчиси - касбий. Аслий К. қуйидаги оятда ифодасини топган: "Батаҳқиқ, биз Бани Одамни мукаррам қилдик. Уларни куруклик ва денгазда кўтардик. Уларни пок ризклар ила ризқлантирдик" (ал-Исро сураси, 70-оят). Ушбу К. мўмин бўлсин, кофир бўлсин, башариятнинг ҳамма аъзолари учун умумийдир. Касбий К. қуйидага оятда ифодасини топган: "Албатта сизнинг Аллоҳ ҳузурида мукаррамроғингиз, тақводорроғингиздир" (Ҳужурот сураси, 13-оят). Бу К. тақводор мўминда ҳосил бўлади. Одатдан ташқари ишларга К., дейишлик мажозийдир. Чунки, Аллоҳ таоло ўша ишларни тақводор мўминнинг икроми учун унинг томонидан содир етади. К.нинг зоҳир бўлишидаги ҳикмат: К. содир бўлганидан сўнг валийнинг ишончи яна ҳам зиёда бўлиб, дунёдаги зуҳди-тақвоси кучайиб, ҳавойи нафс даъвоси йўқолишидир.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!