Карбало
Карбало — Ироқдаги шаҳар, Карбало муҳофазаси (губернаторлиги)нинг маъмурий маркази, Фурот дарёси водийсида, Бағдоддан 85 км жан.-ғарбда. Шиаликдаги мусулмонларнинг зиёратгоҳи. Али ибн Абу Толибнинг ўғли Ҳусайн ибн Али ҳокимият учун курашда 680 й.да К. яқинидаги жангда ҳалок бўлган, К.да дафн қилинган, кейинчалик бу ерда мақбара барпо етилган ва шиалар учун зиёратгоҳ бўлиб қолган. Имом Ҳусайн мақбараси бир неча марта бузиб ташланган, кейинчалик салобатли иншоот мажмуи қурилган. К. ҳар йили муҳаррам ойида мотам маросими ўтказиладиган марказ ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!