Калободий
Калободий — (ёхуд ал-Калобозий), Абу Бакр Муҳаммад ибн Ишоқ ал-Бухорий (? - 990/ 995 й.) - ҳанафий мазҳабининг машҳур фақиҳи, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга доир араб тилида ёзилган енг дастлабки тартибли асарлардан бирининг муаллифи. Бухородага Калобод маҳалласида туғилиб, шу ерда яшаган ва вафот етган. Муҳаммад ибн Фадлдан ҳуқуқдан таълим олган ва сўфий шайх Қосим Фориснинг шогирди бўлган. К. ёзган беш ёки олти асардан бизгача иккитаси етиб келган: Пайғамбар (ас)нинг ахлоққа доир баъзи ҳадисларига ёзилган қисқача шарҳ - "Маъоний ал-ахбор" ва "ат-Таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф" -исломнинг дастлабки уч асри даврида ислом тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфини ўрганишда асосий ҳисобланган асарлардан бири. Китоб кейинги давр сўфийлари томонидан юқори баҳоланган, хусусан, шайх Яҳё ас-Сухравардий ал-Мақтул (1191 й. в.е.) бу ҳакда "Агар ат-Таъарруф бўлмаганда еди, биз сўфийликни (тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфни) билмаган бўлардик", деган. Бу бизгача етиб келган сўфийлар қарашлари тизими ва тажрибаси баён етилган биринчи асар бўлиб, унда тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфдаги ғояларни исломдага у билан туташмаган қоидалар билан келиштиришга ҳаракат қилинмаган, суфизм тўлиғича мусулмончилик доирасидалиги ва тизим сифатида у ўзининг диндорлиги билан шубҳа туғдирмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилинган. Асар 75 бобдан иборат бўлиб, уларни уч қисмга ажратиш мумкин: 1-(1-4, 64-75-боблар) тарихий: сўфий ва тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тушунчаларини белгилаш, енг муҳим шахслар, уларнинг сўфийликдаги жасоратлари ҳақидаги ҳикоялар ва афсоналар; 2-(5-30-боблар) апологетик (мадҳ етувчи): суфизм қарашлари тизими, унинг "чинисломий"лигини исботлаш; 3-(31-63-боблар): суфизм амалиёти, зоҳидлик йўлининг асосий босқичлари, дарвишлар орасида қабул қилинган техник атамалар. К. асарига кўплаб шархдар ёзилган. Айниқса, унинг замондоши ва еҳтимол шогирди Абу Иброҳим Исмоил ибн Муҳаммад ал-Мустаммий (1042 й. в.е.) томонидан форс тилида ёзилган "Нур ал-муридин" китоби машҳур бўлган. Бу шарҳ суфизм тарихи бўйича манба сифатида оригинал асардан деярли қолишмайди. Унинг нусхаларидан бири 1081 й. кўчирилган бўлиб, у бизгача етиб келган форс қўлёзмалари ичида иккинчи енг қад. қўлёзма ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!