Кайсонийлар
Кайсонийлар — 7-а.да шиалар орасидан ажралиб чиққан фирқа тарафдорлари Шиаларнинг 3-имоми Ҳусайн 680 й.да Карбалс яқинида ҳалок бўлгандан кейин, 4-имомнр еътироф етишда улар орасида ихтилоф юз берган: уларнинг бир қисми Ҳусайннинг ўғли Али (Зайн ал-Обидин)ни имом деб таниса бошқа гуруҳи Ҳусайн ўғилларининг жуда ёшлиги ва раҳнамоликка қобил емаслигини сабаб қилиб кўрсатиб, Алининг Бану Ҳанифа қабиласидан ўлжа сифатида олинган канизагидан туғилган, жангларда иштирок етиб танилган ўғли Муҳаммад (637-700)ни 4-имом деб еътироф қилган. Барча манбаларда онаси мансуб бўлган қабила номига нисбат берилиб у Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия деб аталади. Унинг тарафдори бўлган шиалар яқин сафдоши Мухтор ибн Абу Убайд раҳбарлигида 685 й.да Куфада қўзголон кўтариб, умавийларга зарба берган, Ҳусайнни ўлдирганларнинг кўпини жазолаган. Қўлга туширилган Куфа хазинасидаги пулларни исёнчиларга тақсимлаб берган. Бу исёнда Абу Амр Кайсон фаол иштирок етган (фирқанинг номи шундан). Кейинчалик ички ихтилофлар натижасида исёнчилар енгилиб, Мухтор ҳалок бўлган (687). Муҳаммад ибн ал-Ҳанафия бевосита қўзғолонда иштирок етмаган. К. Алини пайғамбар қизи Фотимага уйлангани учун емас, ўзига хос имомлик хислати учун имом деб танийди, шу сабабли имомлик пайғамбар авлодига ўтиши шарт емас деб ҳисоблаб, Алининг икки ўғли (Ҳасан ва Ҳусайн)дан кейин имомлик 3-ўғлига ўтиши керак, деган ғояга асосланган еди. К. фирқаси камайиб, кейинчалик (9-а. ўрталарида) тамоман йўқолиб кетган, шиаларнинг кўпчилиги томонидан Али Асқар 4-имом сифатида танилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!