Кавсар
Кавсар — (араб. мўл-кўл) - исломга кўра жаннатдаги ажиб бир дарё ёки ҳовузнинг номи Қуръони каримдаги 108-сура ҳам К. деб аталади. Тафсир ва ҳадисларда айтилишича К.нинг суви асалдан тотли, қор ва сутдан оқ бўлиб, ундан ичган киши абадий ташналик кўрмайди. Шунингдек, қиёмат куни жаннат насиб етган мўмин-мусулмонлар мазкур К сувидан ичишлари тўғрисида башорат берилади. К. сураси Қуръон суралар ичида енг қисқаси бўлиб, 3 оятдан иборат.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!