Журжоний
Журжоний — Али ибн Муҳаммад, лақаби ас-Сайид аш-Шариф (1339-1413) - сўнгги калом вакили, мутакаплим. Астробод яқинидаги Тагу ш.да туғилган. Астрободда таълим олган, мударрислик фаолияти билан шуғулланган, Ўрта Шарқ шаҳарлари бўйлаб кўп саёҳат қилиб, Кугбиддин ар-Розий ат-Тахтаний, ал-Фанарий, Муборакшохлардан сабоқ олган. Тахм. 1374 й. Шероз ш.га келган, шаҳар Амир Темур томонидан егаллангач (1387), Самарқандга кўчиб кетиб, бу ерда яшаган, 20 й.га яқин Темур саройида ижод қилган. Темур вафотидан сўнг (1405) Шерозга қайтиб, шу ерда вафот етган. Ж. "Мавокиф ал-Ижийга шарҳ" ва фалсафий атамалар луғати - "ат-Таърифат" муаллифи.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!