Жума
Жума — (араб. - жам бўлиш) - мусулмонлар солномасида олтинчи кун номи. Ислом динида "саййид ул-айём" - кунларнинг улуғи сифатида еъзозланади. Ж. куни пешин намози ўрнига Ж. намози ўқилади. Имом-хатиблар намоз олдидан ярим соат чамасида мавъиза (диний ваъз) ўқийдилар. Сўнг икки бор азон айтилиб, катта жамоат билан намоз адо етилади. Мусулмон мамлакатларида Ж. кунини дам олиш куни деб белгилаганлар. Муфассир уламоларнинг ривоятларига кўра, Аллоҳ таоло яҳудларга шанба кунида бошқа ишларга машгул бўлмай, фақат ибодат ила шуғулланишни буюрган. Насоролар еса, якшанба (воскресене) кунини фақат ибодат учун белгилаб олганлар. Ж. кунини исломдан олдин араблар "аруба" деб атаганлар. Биринчи бўлиб, бу кунни Ж. деб атаган киши Каъб ибн Луай. Бунинг сабаби, Мадинага пайғамбар (ас) келишларидан олдин, ансорлар (мадиналиклар) "яҳудлар ва насоролар 7 кунда бир бор тўпланиб ибодат қиладилар. Келинглар, биз ҳам бир кун тўпланиб Аллоҳга шукур ва зикр айлайлик, яҳудлар шанбани, насоролар якшанбани ихтиёр қилишган, биз "аруба" кунини олайлик", деб айтишди. Асъад ибн Зароранинг уйида тўпланиб, 2 ракаат намоз ўқиб, зикр айтганлар. Шу куни тўпланганликлари сабабли, Ж. деб атаганлар. Исломда биринчи Ж. шу куни бўлган. Бу воқеа "Жумуа" сураси нозил бўлмасдан олдин бўлган, Аммо ҳафтада бир кун дам олиш бўлса, бундан тахм. 150-170 й. илгари, кўпчилик кишилар ишлайдиган корхоналар пайдо бўлганда, соатбай иш кунлари жорий қилинганда, ҳафтада бир кун дам олиш кунини насоролар - руслар ўзларининг ибодат учун ажратилган кунини тиклашган. Кейинчалик мусулмонлар ҳам дам олиш кунини Ж. деб белгилаганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!