Жувайний
Жувайний — Абул Маъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ, Имом ал-Харамайн (1028-85) -ашъарий каломининг етук намоёндаси, Ғазолийнинг устози. Нишопур яқинидаги Азозвар қишлога (Жувайн тумани)да туғилган. Нишопурда Абул Қосим ал-Исфароиний (1059 й. в. е.) раҳбарлигида калом ва усул уд-диндан, отасидан еса - фиқҳдан сабоқ олган. Отаси вафотидан сўнг 19 ёшли Ж. отаси ўрнига шофиъий фиқҳи мударриси вазифасини егаллаган. Салжуқийлар вазири ал-Қундурий томонидан ашъарийларга қувғин уюштирилган чоғда Ж. Ҳижозга қочиб бориб, Макка ва Мадинада яшаган (1058-62), шу туфайли Имом ал-Харамайн ("икки муқаддас масжид имоми") фахрий унвонини олган. Вазир Низомулмулк даврида ашъарийларни қувғин қилиш тўхтатилган. Ж. Нишопурга қайтган, вазир унга атаб Низомия мадрасасини таъсис етган. Шу мадрасада Ж. шофиъий фиқҳининг енг яхши билимдони сифатида шуҳрат қозонган ва умрининг охиригача шу ерда дарс берган. Ж.нинг каломга оид асосий асари "аш-Шомил"дан бизгача унинг учдан бир қисми етиб келган, унинг қисқартирилган нусхаси -"ал-Иршод" деб аталади. Умуман олганда Ж. Ашъарий, Боқиллоний ва Абу Ишоқ ал-Исфароиний (1027 й. в. е.)ларнинг ғояларини ривожлантирган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!