Жоҳилия
Жоҳилия — (араб. билимсизлик ҳолати, жаҳолат) - араблар тарихининг исломдан илгариги даврига берилган ном. Аниқроқ қилиб айтганда, одамлар ҳаётида Исо (ас) билан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) оралиғидаги пайғамбарсиз ўтган давр тушунилади. Ж. тушунчаси Қуръоннинг бир неча сураларида учрайди ("Оли-Имрон", 154; "Моида", 50; "Аҳзоб", 33; "Фатҳ", 26). Ж. атамасининг пайдо бўлишига муайян сабаблар бор еди. Зеро, исломдан олдинги арабларнинг кўпчилигига "жаҳл" туйғуси хос еди. Бу бошқаларга нисбатан бешафқат ва ваҳшиёна муносабатда бўлишда ўз ифодасини топарди (қасос олиш зарурати, гўдак қизларни тириклайин кўмиш, ўзга қабила вакилига душман сифатида қараш ва б.). Исломдан илгари Арабистонда қонунсизлик, ахлоқсизлик, зўравонлик ҳукм сургани учун ҳам кейинги авлод ўша даврни ҳақли равишда Ж. деб атаган. Бундан ташқари, Ж. даври арабларининг диний тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлари ҳам кам тараққий қилган, содда ҳолда бўлган. Ж. араблари нариги дунёга ишонмасди. Ислом ғалабасидан сўнг улар "даҳрий"лар ёки "мушрик"лар (Аллоҳга бошқа худоларни шерик қилувчилар) деган номларни олди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!