Жоҳиз
Жоҳиз — ал-Жоҳиз Абу Усмон Амр ибн Баҳр тахм. 767-868) - басралик араб мутафаккири. Муътазилийлар оқими назариётчиларидан бири. "Ал-жоҳизия" деб ном олган илоҳиёт мактабининг асосчиси. Ж. юнон табиат фалсафаси ғоялари таъсирида модданинг абадийлиги ва хусусиятларининг доимий ўзгариб туриши ҳақидаги фикрларни баён қилган. Ж. тирик ва ноорганик жисмлар ўзига хос табиий хусусиятларга ега, деб ҳисоблайди. Ж. инсоннинг ирода еркинлигини табиий интилиш сифатида талқин етган. Ақл-идрок берадиган далилларни ислом акидаларига татбиқ етиш тарафдори бўлган. Ҳайвонот оламига бағишланган 10 жилдли "ал-Ҳаявон" номли, араб тили нотиқлигига оид "ал-Баён ват-табйин", бахил одамлар ҳаётидан олинган ҳажвий ҳикоялар ёзилган "ал-Бухало" каби асарлари ҳоз. кунгача етиб келган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!