Жомий
Жомий — Абдураҳмон Нуриддин ибн Аҳмад (1414-1492) - форс-тожик шоири, мутафаккири ва мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвифи. Нишопур яқинидаги Жом ш.да, руҳоний оиласида туғилган. Отаси Низомиддин Аҳмад шайх ул-ислом мансабига тайинлангач, оиласи билан бирга Ҳиротга кўчиб келади. Бу ерда Ж. араб тили, илоҳиёт, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф, адабиёт асосларини ўрганади. Таҳсилни охирига етказиш мақсадида Самарқандга бориб, Улуғбек мадрасасида ўқийди. Мирзо Улуғбек, Қозизода Румий, Али Қушчи сингари алломаларнинг маърузаларини тинглайди. Уламо Фазлуллоҳ Абуллайсдан Қуръон, ҳадис, фиқҳ илмлари бўйича сабоқ олади. Баҳоуддин Нақшбанд сулукига мансуб шайх Саъдиддин Кошғарийга мурид бўлиб, ҳурматини қозонади ва қизига уйланади. Ҳиротга қайтиб, дарвишона ҳаёт кечиради, ўз даромади ҳисобига бу ерда икки мадраса ва хонақоҳ, Жомда бир масжид қурдиради. Ж. Ҳирот нақшбандийлик тариқатининг пири ва муршиди бўлган. Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий Ж.ни ўзларига пир ва устоз деб танишган. Ж. учта девон тузган, "Ҳафт авранг" ("Етти тахт") достонлар туркумини яраттан. Шунингдек, диний-фалсафий мазмундаги асарлар ҳам Ж. ижодиётида катта ўрин егаллайди. "Пайғамбарликка далиллар", "Нақшбанд таълимоти ҳақида рисола", "Зикр шартлари ҳақида рисола", "Ҳаж қилиш йўллари ҳақида рисола", "Хожалар тариқати ҳақида рисола" ва б. асарларида ислом дини, гасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф, фалсафанинг асосий масалалари юзасидан ўз фикрларини баён етади. Жумладан, "Муқаддас даргоҳдан есувчи тсўстлик шабадалари" асари тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тарихини ўрганишда муҳим манба саналади, унда 616 нафар мутасаллаллоҳу алайҳи ва салламвиф ҳаёти ва фаолияти тўғрисида мухтасар маълумотлар бор. Навоий бу асарни Ж. вафотидан сўнг тўлдиришлар билан туркий гилга таржима етган. Ж. асарларида диний-тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфий мазмун, Аллоҳни таниш ва билиш билан боғлиқ ҳақиқат мажозий йўлда ифодаланган. Ж. Аллоҳни ёруғ нур кўринишида тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур етади, уни гўзал маҳбуб қиёфасида тасвирлайди. Аллоҳ мингларча кўзгуда, турли қиёфа ва кўринишда намоён бўлади. Ж. ҳаёт, инсон гўзаллига, туйғу ва еҳтиросларига тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфий маъно беради. Аҳрорлар учун туҳфа" асарида тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфга оид атамаларни изоҳлайди. Ж.нинг дин, хусусан тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф, араб тилига оид асарлари қайта-қайта нашр етилган, кейинги даврларда ҳам мадрасаларда дарслик ва қўлланма вазифасини ўтаган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!