Жолут
Жолут — Қуръовда зикр етилган шахс. Толут (Саул)га душман қўшин бошлиғи. Қуръонда айтилишича, Толут Ж.га қарши оз сонли қўшин билан отланган, бироқ Аллоҳ таолонинг ёрдами билан зафар қозонган. Ж. Довуд (ас) томонидан ўлдирилган (2:249/250-251/252). Мусулмон ривоятида бу уруш ҳақида анча батафсил берилган. Ж. тўғрисидаги ривоятлар келиб чиқиши жиҳатидан турли (барбар, хананей, одий, самудийлардан) бўлса-да, лекин у Фаластиннинг туб аҳолиси вакили саналади. Мусулмон ривояти Ж. шахси атрофида исроилликларнинг кўшни халқпар билан кураши ҳақидаги бошқа ривоятларни хам гуруҳлаштирган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!