Жойнамоз
Жойнамоз — намоз ўқиладиган тўшама. Ж. ибодат вақтида кишини бу дунёдан ажратувчи омил, деб тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур қилинади. Ж. турли матодан тайёрланади. Ж.нинг бош томонига бурчак (меҳроб) шакли тикилган бўлади. Катта-кичиклиги ҳар хил. Намоз ўқишда ўрни келганда покиза гилам ёки чопон, қийиқча кабилардан ҳам фойдаланиш мумкин. Ж. устида намоз ўқиш илк ислом даврида кенг тарқалмаган, балки ерда, бўйрада ҳам намоз ўқилаверган. Ҳозирда Ж. кенг кўламда қўлланишидан қатъи назар, зарурат тақозо қилган пайтларда пок тупроқ ёки ўтлоқ устида ибодат қилиш мумкинлиги назарда тутилиши лозим. Ж. тайёрлаш - мусулмон мамлакатларда амалий санъатнинг анъанавий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ж.дан асосий мақсад намоз ўқиладиган жой покиза бўлишини таъминлашдан иборат.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!