Иқтў
Иқтў — (кўплиги иқтаъот; ақтаъа феълидан - "кесмоқ", "тақсимлаб бермоқ")- маълум ҳудуддан хирож олиш ҳуқуқини давлат томонидан бирор шахсга берилиши. Ер бўлиб беришлар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётликлари даврида ҳам қайд етилган ва айниқса Усмон (ра) даврида (644-656) кенг тарқалган. Одатда давлатга қарашли егасиз ва ташландиқ ерлар меросий ва мусодара қилиш ҳуқуқи билан бирор кишига хусусий мулк (муқта) тариқасида берилган. Бу ер участкалари қатиъа деб аталиб мулкка ўхшаш бўлган, инъом етиш ҳодисасининг ўзи еса иқтў деб аталган. Аксарият ҳолларда муқта’ (муқтадорлар) ерга ўзлари ишлов бермаганлар, балки ерни ўша жойдаги ижарадорлар билан қўшиб олганлар ёки сугоришга маблағ сарфлаб, ўзлаштирилган ерни ижарага берганлар. Муқта’ ердан ушр тўлаган, унга ер солиғи деб емас балки закот сифатвда қаралган. Ҳақиқий, мумтоз И.да, яъни хирож олинадиган ер берилган такдирда, муқта’ хирож билан ушр ўртасидаги фарқни ўз фойдасига олган. Илк фиқҳшунослар (Яҳё ибн Адам, Абу Юсуф) фақат ана шундай И. шаклини биладилар. Мўғуллар даврида И. истилоҳи расмий суратда ишлатилмасдан, унинг ўрнига суюрғол -меросий қилиб берилган ер мулки ва туюл (тиул) - вақтинчалик ёки умрбод муддатга берилган ерни англатувчи истилохлар ишлатила бошланган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!