Иқоб
Иқоб — (кўплиги иқобот; синонимлари уқуба, азоб, жазо, нақал) - жазолаш, фиқҳнинг енг муҳим категорияларидан бири. Қонунни бузганлик учун И. фақат суд ҳукми, яъни имом, қози, одилона суд қилувчи ёхуд жамоат тартибини назорат қилувчи бошқа бир шахснинг ҳукми билан қонуний равишда берилиши мумкин. Жазо бериш хиллари деярли тўлиқ суратда жоҳилия давридаги кундалик ҳуқуқий меъёрлардан олинган. Барча жазолар қуйидаги турларга бўлинган: ўлим жазоси, ундан кўзланган мақсад жамиятни жиноятчидан тўлиқ халос етиш; қасос олувчи жазолар, улар ижтимоий адолат ҳиссини қондириишари лозим бўлган; олдини олувчи жазолар, улар евазига келажакда ҳуқуқбузарликлар камайиши еҳтимоли ошади; ибратли жазолар, улар, асосан, ҳуқуқбузарнинг ўзига таъсир кўрсатиб, уни кейинчалик хукуқни бузишдан қайтаришга қаратилган. Жазолаш усулларига қараб, улар жисмоний, озоддикдан маҳрум қилиш ва қувган қилиш, жарималар, жамоатчилик таъсири ва тавба қилиш кабиларга бўлинади. Жазо жиноятнинг оғир-енгиллиги қатий мутаносиб бўлмога лозим. Ўлим жазоси (қатл) исломга қурол кўтариб чиққанларга, яъни исён кўтаргани учун ёки диндан қайтиш ҳақида ваъзхонлик қилгани учун берилиши мумкин. Агарда қўлга тушган жиноятчи тавба қилса, у ҳолда ўлим жазоси енгилроқ жазо билан алмашинади. Қотил, айниқса талон-торожлик билан боғлиқ қотилликка ўлим жазоси белгиланади. Агарда жиноятчи уни қўлга олгунларигача бўйин егаб келса у ҳолда уни қатл етмайдилар, лекин у дия тўлаши ва тавба қилиши лозим бўлади. Ўлим жазоси кўпинча айбдорнинг бошини танасидан жудо қилиш йўли билан амалга оширилган, бироқ уни дорга осиш, нимталаш ва б. хил усул билан жазолаш ҳам мумкин бўлган. Ҳоз. вақтда отишга ҳукм қилиш жорий етилган. Ер-хотин ўртасидаги ўзаро хиёнат ўлим жазосининг махсус тури - тошбўрон қилиш (ражм) билан жазоланади. Қасос олувчи жазолар (қасос, қавад, саър) инсон ҳаёти ва саломатлигига етказилган оғир жиноятлар: қотиллик, майиб қилиш, заҳарлаш ва б. учун берилади. Бундай жиноятлар учун жазолар, агар бу билан янада оғирроқ зиён етмайдиган бўлса, талион тамойили (кўзга кўз) асосида берилади. Бундай ҳолатларда, шунингдек қотиллик ёхуд етказилган зиёнлар атайин қилинмаган бўлса, дия тўлаш лозим бўлади. Агарда қотиллик буйруқ ёки мажбурлаш йўли билан содир етилган бўлса, қотилликни амалга оширган шахс буйруқ берган шахсга қандайдир боғлиқ ери бор бўлса у ҳолда буйруқ берган шахс қотил ҳисобланади. Агарда жиноят бирор-бир шахснинг гиж-гажлаши орқали содир етилган бўлса, у ҳолда қотил ва гиж-гижловчи тенг жавобгар бўладилар. Қасос олувчи жазолар агарда жабр кўрганлар ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари жиноятчиларни афв етган такдирда бекор қилиниши мумкин. Олдини олувчи жазолар (ҳадд) бутун жамиятга етказиладиган оғир жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар учун берилади. Ҳадд диндан қайтганлик ва исён учун, агарда суд жиноятчини қатл етишни лозим топмаган бўлса берилади. Шунингдек, диний маросим кўрсатмаларини намойишкорона бузгани ва уларни таҳқирлагани; қасамхўрлиги ва оғир оқибатларга сабаб бўлган сохта гувоҳлиги, ҳуқуқбузарлик қилиш учун ундагани; ғайри қонуний жинсий алоқа қилгани, агарда улар ўзаро никохда бўлмасалар; вояга етмаганларни зўрлагани, ичкиликбозлиги, ичкилик ва қиморбозликка ўргатгани; фирибгарлиги ва шунга ўхшаш бошқа ҳуқуқбузарликлар учун берилади. Ҳадд жазоси - қамчин ёки калтак билан 40 тадан 100 тагача уриш билан амалга оширилади. Айбдор ўлиб қолмаслиги учун жазо ижроси бир неча хил усулда амалга оширилиши мумкин. Суд қарорига кўра ҳадд қўшимча микдорда калтаклаш, жарима, озодликдан маҳрум қилиш ва маҳаллий удумларда кўзда тутилган бошқа жазолар билан янада қаттиқроқ бўлиши мумкин. Ибратли жазолар (таъзир) ҳокимиятга бўйсунмаганлик, жамоат тартибини бузганлик, атайин бировнинг мулкидан фойдаланганлик, майда фирибгарлик, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо қоидаларини бузганлик ва б. унча катта бўлмаган ҳуқуқбузарликлар учун берилади. Таъзир -қамчин билан саллаллоҳу алайҳи ва салламалаш ёки калтак билан уриш (5 тадан 39 тагача), ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уй қамоғида сақлаш, ёки жамоатчилик ўгити йўли билан амалга оширилади. Бозорда қилинган ўғирлик, агарда у жабрланувчига катта моддий зарар келтирмаган бўлса, бир неча марта калтак билан уришга ҳукм қилиниши ёки умуман кечириб юборилиши мумкин. Агарда ўғирлик малакали характерга ега бўлса, ўғрига нисбатан ҳадд белгиланади. Қайта ўғирлик қилиш чап қўл панжаларини чопиш билан жазоланган. Юқорида зикр етилган чоралардан ташқари, мансабдор шахс томонидан қилинган жиноят учун унинг мол-мулки мусодара қилиниши мумкин. Ҳар қандай ҳадд жазосига ўша заҳоти таъзир жазоси ҳам қўлланиши мумкин, бундан ташқари у барча жазо турлари доирасида ҳам огирроқ жазоланиши мумкин. Ҳар қандай жазо ҳуқуқбузарнинг қилган ишига афсусланишига мўлжалланган. Агарда у қайсарлик қилса, жазо қайта берилиши мумкин. Агарда у тавба қилса, каффорат амалларини қилиши лозим бўлади, уни суд белгилайди (икки ойгача рўза тутиб бериш, узоқ вақт жинсий алоқадан сақланиш, аҳд бўйича ҳаж қилиш, бир кулни озод қилиши ёки сотиб олиши лозимлиги, катта микдорда садақа бериши ва б.)- Суд томонидан белгиланган талаблар бажарилгач, киши ғусл қилмога лозим бўлади ва шу пайтдан еътиборан у яна қайтадан жамиятнинг одатдаги аъзосига айланади. Жазони белгалашдаги катта еркинлик судга айбдорнинг шахсига нисбатан, ҳам унинг айбини еътиборга олган ҳолда, ҳам унга нисбатан енг муносиб жазо беришни кўзда тутган ҳолда табақавий ёндашиш имконини беради. Умуман олганда ҳар қайси мусулмон, агарда унинг айби исботланса, ҳар қанақа жазога тортилиши мумкин. Бироқ суд унинг маданий даражаси ва ижтимоий аҳволини ҳисобга олиши шарт ва шундай жазони танлаши керакки, у енг самарадор бўлгани ҳодда ортиқча қаттиқ ҳам, таҳқирловчи ҳам бўлмасин. Ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик инсоннинг умумий ҳуқуқий қобилияти шаклларидан биридир ва шунга кўра барча ҳуқуқий қобилиятлар (мас., ёш болалар ва ақли заифлар) жазога тортилмайдилар, қуллар, аёллар ва б. тўлиқ ҳуқуққа ега бўлмаганларга еркин мусулмон еркакка бериладиган жазонинг ярми берилади. Жазони тенг ярмига бўлишни имкони бўлмаган ҳолатларда (мас., ўлим жазоси), қул худди еркин киши каби жазога тортилади. Агарда жиноятчи ғайридин бўлиб, унинг жинояти қайси диндалиги билан мутлақо боғланмаган бўлса, у худди мусулмон каби жазоланади; табиийки у тавба қилишдан озод етилади, албатта, бунинг ўрнига унга жарима тўлаш юклатилиши мумкин. Ҳоз. вақтда жазонинг барча турлари шаклан сақланиб қолган, бироқ енг ривожланган мамлакатлар қонунчилик идоралари томонвдан қабул қилинган жазо турлари, яъни қамоққа олиш ва мажбурий меҳнатга жалб етиш, жарималар ва жамоатчилик ўгити кабилар афзал кўрилмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!