Ишроқ
Ишроқ — ("шарқий мунавварлик") -сўфийликдаги - фалсафий таълимот; Яҳё ас-Сухравардий (1191 й. в.е.) томонидан ишлаб чиқилган. Ёруғлик ва зулмат рамзларидан, шунингдек, зардуштийликдаги муқаддас китоблардан олинган образлардан кенг фойдаланиб ас-Сухравардий аслини олганда ўзига хос таълимот яратган. И. ҳақидаги таълимотга асосан ҳар қандай мавжудликнинг манбаси ва енергияси "Олий нур" (нур ал-анвар; форс. - хорра) бўлиб, у ўзининг борлиғи билан биринчи махлуқ - "фаришта", Бахман нурини "ёритади". И. таълимотига кўра баён етилган дунё манзараси сўфийнинг ўта берилиб зикр тушиши пайтида ўта сезгир ва онгли билимга ега бўлиши мумкинлигига исбот бўлиб хизмат қилади. Сўфийнинг руҳи моддий оламнинг ҳар хил "чиқитлари"дан зоҳидлик тажрибаси орқали поклангач, илоҳий нур билан "нурланади", у "дунёнинг сир-асрорларидан" бохабар бўлади ва ўз манбаси томон учиб, у билан қўшилиб кетади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!