Ишоқ
Ишоқ — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири; Иброҳим (ас)нинг Сора исмли аёлидан туғилган ўғли. "Бани Исроил" қавмининг барча пайғамбарлари И. (ас) авлодидандир. Ривоятга кўра, ёши 90 га етган Сора И.(ас)га ҳомиладор бўлади ва у туғилгач, унга "Яшак" (арабча "язхак" - "кулади" маъносида) деб ном қўяди. Бундай номланишидан мақсад, ота-онаси шу ёшга етганда фарзанд кўрганини ешитган барча одам таажжубланиб кулиши табиий еди. И. (ас) вояга етгач, Рифқа номли қизга уйланади ва ундан егазак фарзанд кўради. Улар Ийсу ва Яқуб едилар. Ривоят қилинишича, И.(ас) 180 йил умр кўрган, Мадинатул Халилга дафн етилган. И.(ас) ҳақида Соффот сураси 112-113-оятларда ва Сод сураси 45-47-оятларда баён қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!