Истиҳсон
Истиҳсон — (араб. - бир нарсани яхши деб ҳисоблаш, яхшилаш, маъқуллаш) - фиқҳга оид тушунча; шариат масалаларига қиёсий татбиқ етишда келиб чиқиши мумкин бўлган хулосалардан мусулмонлар жамоаси учун қайсиниси яхшироқ, фойдалироқ, маъқулроқ бўлса, ўшанисини қўллаш тамойили. Буни шариатга Абу Ҳанифа (ра) киритган. Тажриба асосида, к,иёс бўйича қабул қилинган расмий қарор мақсадга мувофиқ бўлмаса ёки зарар келтирса И. қўлланилади. Мас., шариат киши ўзида йўқ нарсани сотишдан қайтарган, лекин И.га, асосан, косиблар, заргарларга руҳсат берган. Зеро косиб, заргар харидор ила ҳали тикилмаган маҳси, қилинмаган тақинчоқ учун саллаллоҳу алайҳи ва салламдолашади. И. тамойили кишиларнинг ҳаётдаги еҳтиёжи ва урф-одатларига мослаштирилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!