Истиғфор
Истиғфор — (араб.) - Аллоҳдан гуноҳни кечиришни, афв етишни сўраш. Кимки қилган гуноҳ ишлари учун астойдил тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул етади, деган қатъий ишончга асосланади. Ҳадислардан бирига кўра, инсон ёмон ишнинг ортидан яхши иш қилса, ўша ёмонлигини ювган бўлади. Қуръони каримда "... саҳарларда истиғфор айтувчилар" (3.17), дейилган. Ибн Касир И.нинг енг афзали саҳар пайтидагиси еканига шу оятни далил қилган. Расул (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) дейдиларки: "Аллоҳ таоло ҳар кеча дунё осмонига тушади. Бу пайт кечанинг охирги учдан биридир. Шунда Аллоҳ субҳонаҳу айтади: "Сўровчи борми, бераман. Дуо қилувчи борми, ижобат етаман. Истиғфор айтувчи борми, мағфират қиламан..." И. гуноҳлардан фориғ бўлишнинг, ўз-ўзини поклашнинг, тавба қилишга даъват қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!