Истислоҳ
Истислоҳ — (араб. - манфаатларни ҳисобга олиш) - фиқҳнинг қўшимча манбаларидан бири, унинг меъёрларини ақл-идрок билан ифодалаш усули (қ. Ижтиҳод). И. "мутлақ манфаатлар" атамасининг синоними. И. тушунчаси асосида мусулмонлар динини сақлаш, уларни ҳаётда қўллаб-қувватлаш, авлоднинг ақл-идрокли бўлиши учун қайғуриш, уларнинг давом етишини таъминлаш, мол-мулкини ҳимоя етиш ғояси ётади. И. тарафдорлари фикрича, Қуръонда, суннада аниқ жавоблар берилмаган масалалар юқоридага беш манфаатни ҳисобга олиш йўли билан ҳал етилиши лозим.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!