Исроилиёт
Исроилиёт — яҳудийлар ва насронийлардан ўтиб қолган олдинги умматларнинг ва набийларнинг қиссаларига тегапши ривоятлар. Таврот ва Инжилда ворид бўлган хабарлар қисман Қуръони каримда ҳам зикр етилган. Мас., Одам(ас) ва унинг ерга тушиши қиссаси, Мусо(ас) билан қавми яҳудийларга тегишли накдлар, Исо(ас) ва оналари Марям ҳақидаги ривоятлар ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммаси Қуръони каримда ваъз ва ибрат учун мухтасар ҳодда баён етилган. Кейинчалик мусулмонлар мана шу мухтасар хабарларнинг тафсилотини аввалги умматларнинг ривоятларида кўришган ва уларни ўрганишган, иқтибослар олишган. Лекин бу маълумотларнинг саҳихдигага кўп ҳам еътибор беришмаган. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло аҳли китоблар ўзларига берилган Каломни ўзгартириб юборганларини Қуръоннинг бир қанча ўринларида билдирган еди. Набий (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳобига аҳли китоб билан қандай муносабатда бўлишни ўргатиб: "Аҳди китобни тасдиқламанглар, ёлғончи ҳам қилманглар", деган едилар. Лекин мусулмонлар бунга енгил қарадилар, маълумот олишда еътиборсизлик қилдилар. Натижада И. тафсир китобларидан талайгана жой олди. Иларнинг масдари, асосан, 4 кишининг номи билан боғликдир. Улар Абдуллоҳ ибн Салом, Каъбул Аҳбор, Ваҳб ибн Мунаббаҳ (бу иккаласи тобеъин), Абдулмалик ибн Абдулазиз ибн Журайж. Уламолар И.ларни 3 қисмга ажратганлар: 1. Мақбул хабарлар. Уларнинг саҳиҳлиги Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадислари орқали билинган. Мас., собиқ китобларда зикр етилган Ҳизр (ас)нинг исми Бухорий ривоят қилган ҳадисда ҳам учрайди. 2. Сукут қилинадиган хабарлар. Уларнинг рост ёки ёлғонлиги маълум емас. Бу турдаги ривоятларни насиҳат ва ибрат учун лойиқ бир суратда ҳикоя қилиш жоиз. 3. Инкор етиладиган хабарлар. Улар ислом динига ва соғлом ақлга хилофдир. Мас., Исо (ас)нинг хочга осилгани ҳақидаги ривоятлар. Бу хабарларни тасдиқлаш, қабул етиш, ривоят қилиш мумкин емас. Бирон зарурат туфайли нақл етилган такдирда унга изоҳ беришлик вожибдир. Кўпгина тафсирлар бу носаҳиҳ хабарлар туфайли ишончлилик даражасини йўқотган. Алломалар ўз асарларида И.ларни тўла аниқлаб берганлар. ИСРОФИЛ - исломда тўрт бош фариштадан бири (Азроил, Жаброил, Микоил билан бирга) қиёмат куни даракчиси. У икки марта сур чалади. Биринчи чалганида бутун дунё остин-устун бўлади. Тоғлар кул тепаларга ёки бўялган жунлар каби нарсаларга айланади. Осмондаги юлдузлар тўкилади. Дарё сувлари бир-бирига қўшилади. Дунё теп-текис бўлади. Иккинчи марта чалганда енг биринчи яратилган Одам (ас)дан бошлаб ким дунёда яшаган бўлса, ҳаммаси тирилади ва Ер (маҳшаргоҳ)да йиғилади. И. гуноҳкорларнинг дўзаҳда қийналаётганликларини кўриб, уларга ачинганидан кундузи 3 марта, кечаси 3 марта йиғлар екан. И. Библияда Серафиил номи билан маълум.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!