Иснод
Иснод — (араб. - тиргак, далил, асос) - исломда ҳар бир ҳадиснинг таркибий қисми. И. -айтилган сўзни айтувчисига боғлашлик. Муҳаддис олимлар санад билан И.ни бир маънода қўллайдилар. Ҳадиснинг бошланишида уни биринчи бўлиб айтган ва ешитган кишидан бошлаб, ҳадисларни тўпловчига қадар барча шахсларнинг исмлари бирма-бир кўрсатиб чиқилади ва бу ҳадиснинг асоси, далили ҳисобланади. Ҳадиснинг ҳақиқий ёки сохта еканини уламолар шу исмларни таққослаш йўли билан текширган. Ҳадисни нақл қилувчи кишиларнинг яшаган йиллари ва ижобий сифатлари шартга тўғри келса, И. тўғри, демак, ҳадис ҳам тўғри деб ҳисобланган (яна қ. Ҳадис). ИСО (ас), Исо Масиҳ (Иисус Христос) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири. И.(ас) исломда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан олдинги пайғамбар - Исои Руҳуллоҳ (Аллоҳнинг руҳи) сифатида еъзозланади, шунингдек, "Масиҳ", "Ҳакни сўзловчи", "Ибн Марям", "Аллоҳнинг муқарраби" (яқини) деб таърифланади. И.(ас) ёши 30 га етганида Аллоҳ уни "Бани Исроил" қавмини ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар қилиб юборади. И.(ас)нинг даъватида шижоат ва сидқидилдан ёрдам берган 12 нафар шогирдлари бўлган, улар Қуръонда "ҳаворийлар" деб номланади. И.(ас)ни кўра олмаган гумроҳ қавми ундан ўз пайғамбарлигини исботлаш учун мўжиза кўрсатишини талаб қилган. Аллоҳнинг иродаси билан И.(ас) лойдан қуш шаклини ясаб, унга пуфласа қуш бўлиб учар, туғма кўр бўлиб туғилганларни қўли билан силаса, у кўрадиган бўлар, песларга қўлини теккизса, у тузалар еди. И.(ас) Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дунёга келишини ҳам башорат қилган еди. Қуръон таълимотига кўра, И.(ас) - Аллоҳнинг ўғли емас, Худо ҳам емас. И.(ас) - Аллоҳнинг қулидир ва бокира қиз Марямнинг мўжиза билан туғилган ўғлидир. Аллоҳ томонидан И.(ас)га Инжил нозил қилинган. Қуръонда яна таъкидланишича, И.(ас)ни душманлари ўлдиришмаган, у чормих етиб қатл қилинмаган, бу ҳодиса улар кўзига кўринган, холос. Аслида И.(ас) тириклайин осмонга кўтарилган ва Қиёмат куни арафасида Ер юзида яна пайдо бўлади ("Марям" сураси). И.(ас) ҳақида Оли Имрон сураси 52-59-оятларда, Марям сураси 33-37-оятларда, Саф сураси 6-оятда, Моида сураси 112-115-оятларда баён қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!