Абд
Абд — (араб. - қул, банда) - кенг маънода "қул" тушунчаси; шунингдек, мажозий маънода аксарият мусулмонлар исмининг таркибий қисми (мас., Абдураҳмон, Абдураҳим ва б.). Аллоҳнинг қули, бандаси маъносини билдиради. Қуръонда Аллоҳ билан инсон ўртасидага муносабат хожа билан қул ўртасидаги муносабатга ўхшатилган. Бунга биноан Аллоҳ инсонларга қанчалик ғамхўр бўлса, хожалар ҳам қулларига шундай ғамхўр бўлмоқликлари лозим. Ўз ихтиёри билан қулни озод қилиш солиҳ амаллардан саналиб, у етим ёки камбағални очарчилик пайтида едириб-ичирганида олган саллаллоҳу алайҳи ва салламобидек саллаллоҳу алайҳи ва салламобга еришади. Хожа ичган қасамини бузса ёхуд атайлаб емас, бехосдан бирор-бир мусулмонни ўлдирса, ўзига хос хун тўлаш шакли сифатида қул озод қилади. Озод қилинганлик ёзма равишда қайд етилади. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг йигирматача (исмлари маълум) қуллари бўлиб, у зот уларни турли вақтларда озод етганлар; пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг икки аёллари қул-чўрилардан бўлишган, озод аёлларидан фарқли суратда уларга маҳр берилмаган. Мусулмон ҳуқуқи барча мусулмонларни еркин, озод деб билиб, уларни мусулмон давлатларида қул қилиниши, жумладан қарзи евазига қулга айлантирилиши мумкин емас деб ҳисоблайди. Шунга биноан топиб олинган гўдак, ҳанафийлик таълимотига кўра, мусулмонлар яшайдиган юртдан топилган бўлса, мусулмон ва еркин ҳисобланади. Кимда-ким далилларсиз уни қул деб даъво қилса, у қабул қилинмайди. Бироқ қулнинг ислом динига кириши, унинг ўз-ўзидан еркин, озод бўлганини билдирмайди. Қонун меросхўрларнинг манфаатидан келиб чиққан ҳолда, васиятномада қулларни, 1/3 қисмидан ортиғини озод етилишига руҳсат етмаган. Чўри билан турмуш қуриш - унга егалик қилишнинг шаклларидан бири. Агар туғилган фарзанд хожадан бўлса (хожа уни ўзиники деб тан олса) чўри умм валад ("гўдак онаси")га айланади ва айрим имтиёзларга ега бўлади. Агар хожанинг озод хотини бўлмаса у чўрига уйланиши мумкин бўлган, чўри еса, озод аёлга нисбатан ярим ҳуқуққа ега бўла олган. Унинг фарзандлари еркин ҳисобланган, яъни болалар отага меросхўр бўлганлар. Шунинг учун чўридан тарқалганлик шахснинг шаънига доғ туширмаган. Кўпчилик халифалар (мас., Ҳорун ар-Рашид) чўриларнинг фарзандлари бўлишган. Қуллар хожаларининг розилиги билан оила қуриш ҳуқуқига ега бўлганлар, бу ҳатто Қуръонда ҳам тавсия етилган. Ажралиш учун хожанинг розилигини олиш шарт емас, ҳатто хожа ўз қулларининг никоҳини бекор қилишга ҳаққи бўлмаган. Диний жиҳатдан мусулмон-қул еркин мусулмонлар билан тенг деб билинган, бироқ жума намозида бўлиш ҳамда закот тўлаш ва садақа бериш унинг учун мажбурий ҳисобланмаган. Борди-ю, намоз пайтида еркин мусулмон бўлмаса, қул имомликка хам ўтиши мумкин бўлган, лекин мустақилликни талаб етувчи биронта ҳам диний мансабларни (қози, муҳтасиб, маош олувчи имом) унга топшириш мумкин бўлмаган. Ислом давлатларида қулчилик 20-а. ўрталаригача сақланиб келган. Жазоирда - 1848 й., Ўрта Осиёда 1865-73 й.ларда расман, амалда еса 20-а. 1-чорагида, Афғонистон, Ерон, Ироқда- 1923-29 й.ларда, Саудия Арабистонида - 20-а.нинг 70-й.ларида бекор қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!