Исмоилийлар
Исмоилийлар — шиалик ичида вужудга келган асосий фирқалардан бирининг тарафдорлари. И. ҳаракати 8-а. ўрталарида бошланган. 10-11-а.ларда Яқин ва Ўрта Шаркда кенг тарқалган, имом Жаъфар ас-Содиқ (қ. Жаъфарийлар) вориси масаласи юзасидан шиалар ўртасида келиб чиққан ихтилоф билан боғлиқ. И. турли даврларда, турли мамлакатларда ҳар хил ном билан аталган: ботинийлар, сабъийлар, таълимийлар, мулҳидлар ва ҳ.к. И. шаклланиши Араб халифалигида зиддият ва халқ қўзғолонларининг кучайиши оқибатида рўй берган. Шиаликнинг баъзи тарафдорлари аббосийлар билан ҳамжиҳат бўлиб, бошқа бир гуруҳ шиалар еса, аббосийларга қарши курашни давом еттиришда Жаъфар ас-Содиқнинг тўнғич ўғли Исмоилни еттинчи имом деб тан олиб, унинг атрофига жипслашди. Аммо, Имом Жаъфар маишатга берилган Исмоил ўрнига кичик ўғли Мусо ал-Козимни ворис етиб тайинлади. Бундан норози бўлган Исмоил тарафдорлари унинг вафотидан (762) кейин ўғли Муҳаммад ибн Исмоилни имом деб таниди, шу тариқа имомликни Исмоил авлодида сақлаб қолиш тарафдорлари ўзларини Исмоилийлар деб атай бошлади. Муҳаммад ибн Исмоил вафот етгач, унинг тарафдорлари ўртасида келишмовчилик чикди. Баъзилар уни охирги - еттинчи имом деб билиб Маҳдий сифатида қайта тирилади, деб ишонди. 9-а. 2-ярмидан бу таълимот тарафдорларини қараматийлар деб атай бошладилар. Таъқиботлардан Сурия, Хуросон ва бошқа мамлакатларга қочган иккинчи гуруҳ ботиний (маҳфий) имомлар номини олди. Уларнинг фаол даъватлари туфайли Шим. Африкада Фотимийлар ҳалифалигига асос солинди. 10-а. охирида Мағриб, Миср, Сурия, Фаластин, Ҳижозда И. ҳокимияти ўрнатилди. 11-а. охирларида И. ўртасида тахт ворислиги хусусида нифоқ чиқиб, улар низорийлар билан мустаълийларга бўлиниб кетди. Низорийлар Фотимийлар халифалигига кирмайдиган шарқий ислом мамлакатлари (Ерон, Сурия ва б.)да устун еди. Мустаълийлар еса, Миср ва ғарбий ислом мамлакатларида ҳукмронлик қилди. Ҳиндистон (Бомбай)даги ҳоз. И. жамоалари мустаълийларнинг маънавий ворисларидир. 11-а. охирларида Сурия, Ливан, Ироқ ва Ероннинг тоғли жойларида ҳаракат қилувчи низорийлар таъқиботлардан қочиб, аста-секин Ҳиндистонга кўча бошлади. 19-а.нинг 1-ярмидан низорийларнинг маънавий раҳбари Оғахон унвони билан юритилади. Низорийларнинг Ҳиндистон ва Кениядаги қароргоҳларидан турли мамлакатларга низорийлар таълимотининг тарғиботчилари юборилади. 17-а. бошларида мустаълийларнинг ҳам диний марказлари Ҳиндистон (Гужарот)га кўчди. Ҳиндистонга бориб ўрнашган мустаълийлар довудийлар деб, Яманда қолганлари еса сулаймонийлар деб атала бошлади, улар ўртасида ҳеч қандай ақидавий тафовут йўқ. Умуман, И. таълимотига келганда, у иккига: зоҳирий (ташқи) - очиқ ва ботиний (ички) -махфий таълимотларга бўлинади. Зоҳирий таълимот шиаларнинг умумий таълимотидан кам фарқ қилади, у фирқанинг махфий таълимотидан бехабар бўлган оддий И. оммасига мўлжалланган. Ботиний таълимотни мовароуннаҳрлик ан-Насафий (942 й. в.е.) асослаб берди. Унга кўра, мутлақ худо ўзидан қуйи бўлган 7 та поғонани ажратади (еманатсия), яъни: мутлақ худо, оламий ақл, оламий жон, бирламчи материя, фазо, вақт ва комил инсон (яъни пайғамбар). Камолотга еришган инсон (ал-инсон ал-комил), И. таълимоти бўйича, ўзвда "оламий акд"ни акс еттирган нотиқ (гапирувчи) бўлиб, у пайғамбар мақомида бўлади ва ваҳийни инсонларга етказиб беради, ўзида "оламий жон"ни акс еттирган сомит (жим турувчи) еса, оятлардаги ботиний мазмунни тушунтириб беради. И. тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурида инсоният тарихи Одаматодан Қоимгача бўлган "буюк давр"дир. У 7 "фитра"дан иборатки, уларнинг ҳар бирига муайян нотиқ (пайғамбар) тўғри келади: Одам (ас), Нуҳ (ас), Иброҳим (ас), Мусо (ас), Исо (ас), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ҳар бир пайғамбар даврининг еттинчи имоми кейинги пайғамбар (нотиқ)га айланади. Демак, Исмоилнинг ўғли Муҳаммад - еттинчи имом, у Қоим қиёфасида еттинчи пайғамбар бўлиб келиши ва "қиёмат қоим" гача ҳукм суриши керак. И. таълимоти, хусусан, қарматийлар мафкураси ислом динининг ўта сўл маслага бўлган. Ўрта аср тафаккурининг йирик намояндалари Рудакий, Ибн Сино, Абу-л-Ало ал-Маъаррий ва б.га қарматийлар мафкураси таъсир кўрсатган. Машҳур шоир ва мутафаккир Носир Хисрав еса, И.нинг йирик намояндаларидан бири еди. Ҳоз. даврда низорийлар Сурия, Ерон, Афғонистон шимоли, Тоғли Бадахшонда, мустаълийлар Яман, Ҳиндистон, Покистон, Мисрда, друзлар Сурия ва Ливанда бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!