Исмоил
Исмоил — (ас) - Қуръонда номи зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Иброҳим (ас)нинг аёли Сорадан фарзанди йўқ еди. Иброҳим (ас) Аллоҳга дуо қилиб фарзанд ато етишини сўради. Иброҳим (ас)нинг фарзандга бўлган иштиёқини сезган Сора ўзи фарзанд кўрмаётгани учун Иброҳим (ас)га ўзининг Ҳожар исмли жориясига уйланишни тавсия қилади. Иброҳим (ас) Ҳожарга уйлангач, ундан фарзанд кўради ва уни Исмоил деб номлайди. Ҳожар фарзанддик бўлгач, Соранинг нафсида унга нисбатан ғайирлик кўпая борди ва Иброҳим (ас)дан уни фарзанди билан олисроқ ерга олиб бориб қўйишини талаб қилди. Аллоҳнинг иродаси ва амри ҳамда Соранинг талабига биноан Иброҳим (ас) емизикли И.(ас)ни ўз онаси Ҳожар билан бирга бир чўлу биёбонга, ҳозирдаги Каъба ёнига олиб бориб қўйди. Қайтиб кетиши арафасида Ҳожарнинг ноласига жавобан Иброҳим (ас) бу ишни Аллоҳнинг амри билан қилаётганини айтгач, у таскин топди. Иброҳим (ас) қайтгач, қолдирган сув ва озиқа тугаб, Ҳожар ўзи ва фарзанди учун сув ахтариб Сафо ва Марва тепаликлари орасида етти марта у ёкдан бу ёққа югурган (ҳожиларнинг бу тепаликлар орасида югуриш ибодатининг келиб чиқиши ушбу воқеа билан боғланади). Шу пайт И.(ас) оёғи остидан Замзам булоғи пайдо бўлади ва ундан муқаддас сув отилиб чиқади. Иброҳим (ас) гоҳида келиб улардан хабар олиб кетар еди. Аллоҳ Иброҳим (ас)ни имтиҳон қилиш мақсадида ўзининг суюкли фарзанди И.(ас)ни Аллоҳ йўлида курбонлик қилишга амр қилади. Иброҳим (ас) бу воқеани фарзанди И.(ас)га айтганида у отасига "Парвардигор нимага амр қилган бўлса бажараверинг, мен розиман" - деб жавоб беради. Иброҳим (ас) фарзанди И.(ас)ни қурбонлик қилмоқчи бўлганида Аллоҳдан хитоб келиб И.(ас) ўрнига бир қўчқорни юбориб шуни сўйишликка амр қилади. И.(ас) вояга етгач, Аллоҳнинг амрига биноан ўз отаси Иброҳим (ас) билан бирга Каъбани бино кдладилар. И.(ас) шу атрофда яшовчи Журҳум қабиласидаги бир қизга уйланади, лекин бу аёлнинг ношукур ва бесабрлигини билган И.(ас) ушбу қабиладан яна бошқа бир қизга уйланади. Улардан араб тилини ўрганади. Ривоятларга кўра, шим. араб қабилаларининг ҳаммаси И.(ас)дан тарқалган. И.(ас) 137 й. умр кўриб, Маккада вафот етгани ва онаси Ҳожар ёнига дафн қилингани ривоят қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!