Ислом
Ислом — (араб. - бўйсуниш, итоат етиш, ўзини Аллоҳ иродасига топшириш) - жаҳонда кенг тарқалган уч дин (буддавийлик ва христианлик билан бир қаторда)дан бири. И. динига еътиқод қилувчилар арабча "муслим" ("исломни қабул қилган", "итоатли", "садоқатли"; кўплиги "муслимун") деб аталади. "Муслим", "муслимун" сўзининг бошқа халқлар орасида ўзгача талаффуз етиш (мас., форсларда -мусалмон, ўзбекларда - мусулмон, қирғиз ва қозокларда - мусурмон, Украина ва Россияда - басурман) натижасида бу динга еътиқод қилувчилар турли ном билан аталади. Лекин буларнинг ичида ҳозир мусулмон ибораси кенг тарқалган. Жаҳонда қарийб 1,2 млрд. киши И.га еътиқод қилади. Мусулмонларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи Осиёда яшайди ва бу қитъа аҳолисининг 20% идан ортиқроғини ташкил етади. Қарийб 30% мусулмонлар Африкага тўғри келади (қита аҳолисининг деярли ярми). Дунёда мусулмон жамоалари мавжуд бўлган 120 дан ортиқ мамлакатдан 35 тасида мусулмонлар аҳолининг кўпчилигани ташкил қилади - Шим. Африка, Рарбий Осиёнинг барча мамлакатларида (Кипр, Ливан, Исроил мустасно), Сенегал, Гамбия, Нигер, Сомали, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва б. баъзи мамлакатларда аҳолининг 80% дан ортиғи мусулмонлардир; бир қанча мамлакатларда мусулмонлар аҳолининг ярмидан 80% игача ташкил қилади (Гвинея, Мали, Ливан, Чад, Судан). Малайзия ва Нигерияда қарийб ярми, баъзи бир мамлакатларда мусулмонлар озчиликни ташкил қилса ҳам, таъсир доираси кучли (Гвинея-Бисау, Камерун, Буркина Фасо, Серра-Леоне ва б.)- Мусулмонларнинг сони жиҳатдан енг йирик давлатлар - Индонезия, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш; мусулмонларнинг анчаси Хитой, Таиланд, Ефиопия, Танзания, Кипрда, Европанинг айрим мамлакатлари (Югославия, Албания, Буюк Британия, ГФР, Франтсия ва б.), Шим. ва Жан. Америка қитъаси мамлакатлари (АҚШ, Канада, Аргентина, Бразилия, Гаяна, Суринам, Тринидад ва Тобаго)да, Австралияда, Фиджи оролларида яшайди. И. 7-а.да Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлди. Унинг асосчиси Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ томонидан юборилган охирги таълимот деб ҳисобланади. И. талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар еътиқод қилган худога ишонганлар. Шу худо, яъни Аллоҳ одамларга пайғамбар - елчилар юборган. Аммо, инсонлар пайғамбарлар таълимотини бузганлар. Шунинг учун Аллоҳ инсонларга охирги расул етиб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни танлади, унга ўзининг каломи - Қуръонни нозил қилди. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдин ўз ҳамшаҳарларини, сўнг барча арабларни кўплаб қабила худоларига сиғинишдан воз кечиш ва ягона худо - Аллоҳга еътиқод қилиш, солиҳ ҳаёт кечириш, у дунёда жаннатга. тушиш учун бу дунёда езгу ишлар қилишга даъват етдилар. Қуръонга кўра, араблар ва яҳудийларнинг умумий бобокалони Иброҳим (ас) Аллоҳга биринчи бўлиб имон келтирган. Демак, И. батамом янги еътиқод емас, балки Иброҳим(ас)нинг қайта тикланган динидир. И. дини тарихини ўрганишда ўша даврдага ижтимоий, иқтисодий ва маданий омилларни ҳисобга олиш керак. И. дини вужудга келган даврда Арабистон я. о.да Макка ва Ясриб (Мадина) каби шаҳар-давлат (полис)лар бошқаларга нисбатан муайян устунликка ега едилар. Бу шаҳарлар халқаро саллаллоҳу алайҳи ва салламдонинг енг йирик марказларидан бўлиб, иқтисодий ҳаёт жўшқин тус олганди. Шаҳар-давлатнинг келажак тараққиёти учун полис тузуми торлик қила бошлаган. Ҳижоз (Макка, Ясриб, Хайбар, Думат ал-Жандал, Тайма ва б.) ва умуман Арабистонни халқаро саллаллоҳу алайҳи ва салламдони барқарор қиладиган, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қодир ҳарбий кучга ега бўлган ягона салтанатга айлантириш давр талаби бўлиб қолган еди. Салтанат тузиш билан бир қаторда Арабистон я. о.даги қабилаларнинг етник ва маданий жиҳатдан бирлашуви, ягона араб тили, огзаки ва ёзма адабиёт, умумий фикрлашнинг шаклланиши ва ниҳоят, арабларнинг диний тафаккурида ўзгариш жараёнлари кечаётган еди. Бундай ҳаракатни бошқарган кишилар ўз фаолиятларини илоҳий илҳом билан асослай олган ҳолдагана муваффақиятга ериша оларди. Шувдай қилиб, Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг диний ва сиёсий фаолиятлари юқоридаги жараёнларнинг хусусий кўриниши бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар томонлама баркамол инсон бўлганлари учун, у зотнинг шахсий фазилатлари туфайли яҳудий-христиан таълимотларига яқин ғоя билан яшовчи маҳаллий ҳижозликлар ҳаракати ўзига хос хусусиятлар касб етди, диний ва сиёсий кучга ега бўлди; бу куч исломнинг вужудга келишини енг муҳим тарихий воқеалардан бирига айлантирди. Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) 610 й., яъни 40 ёшларида ваҳий (илоҳий илҳом) олаётганларини еълон қилдилар. Аммо, бир неча нуфузли яқин қариндошларини ҳисобга олмаганда, Макканинг кўпчилик аҳолиси, айниқса, Қурайш қабиласининг зодагонлари уларнинг тарғиботларига очикдан-очиқ қарши чиқтсилар. У зот ўзга ерларда тарафдорлар излашга мажбур бўлдилар. Дастлаб бир гуруҳ мусулмонлар Ҳабашистонга кўчди, сўнг Макка зодагонлари билан маълум даврдан буён рақобатлашиб келаётган Ясрибдаги Бану Авс ва Бану Хазраж қабилаларининг вакиллари 622 й. мусулмон жамоасини ўзига қабул қилиш, Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни умумий раҳнамо сифатида тан олишга рози бўлишди. Ясриб шаҳридаги мавжуд етник вазият ҳам шуни тақозо етганди. Ҳижра номини олган бу воқеа И. тарихида бурилиш ясади. Кўчиб ўтган кишилар муҳожирлар (кўчиб келганлар), Мадинада И.ни қабул қилганлар ансорлар (тарафдорлар) деб аталдилар. Мадина ва Макка ўртасида бошланган кураш 8 й. давом етди (қ. Бадр жанги, Ухуд жанги, Хандақ жанги ва б.). 628 й. Макка зодагонлари Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан келишишга мажбур бўлдилар. 630 й. мусулмонлар қўшини ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб борди. Макка аҳолиси ёппасига И. динини қабул қилди ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг елчиси (расули) деб еътироф етди. Ана шундан бошлаб Макка И. дини марказига, Каъба мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳига айланган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафот етган 632 й.да Арабистон я. о. тўла бирлаштирилган, унинг аксарият аҳолиси И. динини қабул қилган еди. Арабистоннинг сиёсий, иқтисодий, етник ва маданий жиҳатлардан бирлашишида И. дини муҳим омил бўлиб хизмат қилди ва келажакда вужудга келган мусулмон оламининг мафкурасига айланди. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб пайғамбарнинг ўринбосари (халифа) сифатида ҳукмронлик қилдилар. 7-8-а.ларда Ироқ, Фаластин, Сурия, Ерон, Мовароуннаҳр, Миср, Шим. Африка, Пиреней я. о., Шим. Ҳиндистон фатҳ етилди. Бир асрдан камроқ вақт давомида Шим. Хитойдан Испаниягача, Кавказ ортидан Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудни забт етилди ва И. дини кенг ҳудудда тарқалди. И.нинг муқаддас китоби Қуръондир. Мусулмончиликда бу китобнинг бутун мазмуни Аллоҳнинг ваҳий қилинган сўзи деб тушунилади. И.нинг ақидалари, еътиқод талаблари, ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлари, чеклаш ва тақиқлари Қуръон билан бирга унинг тафсирларида, ҳадис тўпламлари ва шариат қўлланмаларида, шунингдек, 8-12-а.ларда вужудга келган илоҳиёт адабиётларида ўз ифодасини топган. И.нинг асосий ақидаси - "Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули". И. илоҳиётининг илк шакли - калом бўлиб, 8-а.да араб халифалигида вужудга келган. Мутакаллимлар И. дини ақидаларини ишлаб чиққанлар. И. дини 5 "асос" ёки "устун" (аркон ад-дин ал-исломий)га ега: 1) калима келтириш; 2) намоз ўқиш; 3) рўза тутиш; 4) закот бериш; 5) имконият топилса ҳаж қилиш. Шулардан биринчиси имон ва қолганлари ибодат деб еътироф етилган. Имон 7 акддани - Аллоҳга, унинг фаришталарига, муқаддас китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, такдир (яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлиши)га ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ўз ичига олади. Исломда хатна, рўза ҳайити, қурбонлик ва қурбон ҳайити, ақиқа, мавлуд, худойи, ашуро каби ўзига хос диний маросимчилик таркиб топган. Бундан ташқари, маҳаллий халқларда исломгача мавжуд бўлган урф-одатлар, жумладан, фол очириш, дам солдириш, азиз-авлиёларга, муқаддас жойларга сиғиниш ҳам И. маросимчшшгага мослашиб кетган. Исломда илк даврдан пайдо бўлган енг биринчи йирик муаммо - олий ҳокимиятни егаллашга пайғамбардан кейин ким ҳақлироқ, деган масала бўлди. Али (кв) тарафдорлари "шиа" номини олиб, исломда биринчи бўлинишни бошлаб бердилар. Учинчи халифа Усмон (ра) айнан шу бўлинишнинг қурбони сифатида жон таслим қилди. Икки тараф - суннийлик ва шиалик ўртасидага кураш асносида хорижийлар деб аталган учинчи йўналиш ҳам пайдо бўли. Аммо, И. тарихи узра суннийлик асосий йўналиш бўлиб келди. Ўрта асрларда ҳукмронлик қилган аббосийлар, салжуқийлар, айюбийлар, мамлуклар, усмонли турклар, темурийлар сулолалари суннийлар едилар. Ҳоз. кунда ҳам суннийлар мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги (93%)ни ташкил етади. Бирдан-бир давлат - Еронда "шиа" расмий диний йўналиш сифатида қабул қилинган. Ироқ, Ливан, Шим. Яман, Озарбайжон ва Афғонистонда шиаларнинг йирик жамоалари мавжуд. Уммон ва Шим. Африкада хорижийларнинг баъзи тоифалари сақланиб қолган. Мусулмон ҳуқуқшунослиги - фиқҳда 4 сунний (ҳанафийлик, шофиъийлик, моликийлик, ҳанбалийлик} ва 1 шиа (жаъфарийлик) мазҳаблари шаклланган. Мазҳаблар секта (фирқа)лардан фарқ қилади. Секталар, асосан, геофафик ва иклимий омиллар ҳамда И.ни қабул қилган халқларнинг оддинги маданияти, анъаналари ва диний тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлари таъсирида вужудга келган. Уларнинг аксарияти шиа йўналишига мансуб бўлиб, енг йириклари -имомийлар, исмоилийлар ва зайдийлардур. Исломда илк даврлардан шариат (барча тўла риоя қилиши керак бўлган қонунчилик) билан тариқат (фақат айримлар Аллоҳ хайрихохлигига муяссар бўлиши мумкинлиги) ёнма-ён ривожланиб келган. Тариқат асосчилари - муршадларнинг "вали-неъмати" асрлар оша ҳоз. авлодгача етиб келади, деган тушунча бор. 8-9-а.ларда И.да диний фалсафий оқим - тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф пайдо бўлди. Шаркда енг машҳур бўлган тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф тариқатлари -нақшбандийлик, қодирийлар, шозилийлардир. И. динининг муҳим хусусиятларидан бири -уни қабул қилган халқлар вакиллари учун И. акддаларини ишлаб чиқишда иштирок етиш имкониятини берганидадир. У ўзига хос 3 тараққиёт босқичи ёки даврни ўтади. Биринчисини, шартли равишда, Қуръон даври деб аташ мумкин. Қуръони каримда ўз аксини топган Арабистон аҳолисининг диний онги даражасини ифода етувчи диний-сиёсий ва ижтимоий қарашлар, ҳуқуқий ва ахлоқий мезонлар бутун мусулмон олами учун ҳозиргача шак-шубҳасиз умумий қадрият ҳисобланади. Деярли 4 а. давом етган иккинчи давр И.да умумисломий аҳкомлар ҳукмронлиги остида турли фикрлар (плюрализм)га йўл қўйилгани билан ажралиб туради. И.даги йўналишлар, мазҳаблар ва фирқалар ана шу даврда пайдо бўлди. Мусулмонларнинг диний бирлиги муаммо бўлиб қолди. 10-11-а.ларда анъанага содиқ суннийлар билан имомий шиалар, муътазилийлар ҳамда ашъарийлар ўртасида муносабатлар, айниқса, кескинлашиб кетди. Халифа Қодир (991-1031) анъанавий И.ни қонун асосида барча учун мажбурий бўлган давлат дини деб қарор топтиришга уриниб кўрди. Шу мақсадда анъанага. содиқ илоҳиётчилар имзолаган "Диннинг қодирий рамзи" еълон қилинди. Унда "ҳақ дин" деб еълон қилинган анъанавий диний таълимотнинг асосий қоидалари муфассал баён қилиб берилди, ундан четга чиқиш жазолашга лойиқ еътиқодсизлик деб қаралди. Бироқ, бу тадбир ҳам И.да диний бирлик ўрнатилишига олиб келмади. Роявий кураш кейинги асрларда ҳам давом етди. Бу курашда суннийлар илоҳиётчиси Ибн Таймия айниқса ажралиб турди. У илк исломни тиклашга "ҳақ дин" асосида диний бирликни ўрнатишга астойдил ҳаракат қилди. И.дага учинчи тараққиёт босқичи мусулмон дунёси "чекка" ўлкаларининг аҳамияти ва ўрни ортгани билан боғликдир. Батамом ўзга маданий анъаналарга ега бўлган халқлар мусулмон дунёсининг маънавий ҳаётига қўшилгач, И.га ўз диний-ахлоқий тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурлари, ҳуқуқий меъёрлари ва одатларини олиб кирдилар. Мовароуннаҳр, Ерон, Шим. Африка, Ҳиндистон, Индонезия каби йирик тарихий-маданий минтақаларда И. ўзига хос хусусиятлар касб етади. И.нинг ривожланишига Мовароуннаҳрда етишиб чиққан алломалар катта ҳисса қўшди. Имом Бухорий китоб ҳолига келтирган ҳадислар тўплами - "Ал-Жоми’ ас-Саҳиҳ" И. динида Қуръони каримдан кейинги июсинчи манба ҳисобланади. Бухорий ва унинг сафдошлари И. илоҳиётининг барча йўналишлари бўйича муҳим тадқиқотлар қилдилар. Жумладан, И. назариётчилигида юқори баҳоланадиган "Илал аш-Шариат ва Хатм ул-Аслиёт" рисоласини таълиф етган Ҳаким Термизий, И. ҳуқуқшунослигини ўрганишнинг асосий қўлланмаси ҳисобланган "Ҳидоя"нинг муаллифи Бурхониддин Марғиноний, И. ақидаси асосларини муайян тартибга солган, калом илмида мактаб яратган Имом Мотуридий (қ. Мотуридийлик), буюк фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, мусулмон дунёсининг енг еъзозли муҳаддисларидан Абу Исо Термизий, қомусий илмлар соҳиби, хусусан, тафсир, ҳадис, шариат қонуншунослигида салмоқли асарлар битган Замахшарий, тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуфда ўзига хос из қолдирган Аҳмад Яссаллаллоҳу алайҳи ва салламий, Баҳоуддин Нақшбанд, Маҳдуми Азам, Нажмиддин Кубро, Сўфи Оллоёр, Хожа Аҳрор, Абдулхолиқ Ғиждувоний ва б.ни мисол қилиб келтириш мумкин. Улар мусулмон еътиқодини халқ дунёқараши билан уйғунлаштирганликлари туфайли Ўрта Осиёда маданий ҳаётнинг адабиёт, меъморлик, мусиқа каби соҳаларида тараққиёт юзага келди. И. дини мусулмон мамлакатлари санъатвда ўз изини қолдирди. Меъморлик соҳасида бу жараён янги иморат турлари (масжид, минора, хонақох., мадраса ва б.) нинг пайдо бўлишига ҳамда кенг тарқалишига сабаб бўлди. И. дини пайдо бўлган даврида авж олган бутпарастлик, суратпарастликни олдини олиш мақсадида Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сураткашликни қаттиқ тақиқлаб қўйган еди. Шу асосда И.нинг йирик мутафаккир ҳуқуқшунослари ҳам тасвирий санъатнинг бу турини тақиқланган ишлар қаторига қўшганлар. Бундан улар амалий санъат турлари, нақш, безак, инсондан бошқа ҳайвон ва ўсимликлар суратини истисно қилишган. И.да инсон суратини чизиш ёки унинг ҳайкалини ясашнинг тақикланишига асосий сабаб - пайғамбар ва азиз-авлиёларнинг расмларини чизиб ёки ҳайкалларини ясаб, уларга сиғиниб кетиш хавфининг мавжудлиги бўлган. 15-а.га келиб Алишер Навоий каби тараққийпарвар олим ва мутафаккирлар мусулмонлар қалбида Аллоҳга бўлган имон ва еътиқод мустаҳкамланиб, суратпарастликка мутлақо мойиллик қолмаганини еътиборга олиб, ендиликда инсон суратини чизишга руҳсат беришликни лозим деб топганлар. Натижада Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳибга ўхшаш миниатюра санъатини ривожлантирган етук мусаллаллоҳу алайҳи ва салламвирлар етишиб чиққан, Ҳирот миниатюра мактаби, Бухоро миниатюра мактаби кабилар ривожланган. 20-21-а.ларга келиб, И. дунёси уламоларининг бу санъатга муносабатларига яна бир карра аниқлик киритилди: илоҳийлаштириш ва одамларнинг сиғиниши мақсадида инсон расмини чизиш мумкин емаслига еътироф етилди. Аммо, фотосуратлар, шунингдек, ёш болалар учун ясалган одам шаклидаги қўғирчоқлар тақиқ доирасига кирмайди. Уламоларнинг берган фатволарига кўра, мусулмонларга фаҳш ва уят нарсаларни ифода етувчи расмлар, бут, санам ва икона тасвиридан бошқа тасвирий санъат турлари тақиқланмайди. Мусулмон Шарқи 8-11-а.ларда тараққиётда Рарбдан олдинда еди: ғарб олимлари мусулмон файласуфлари ва табибларидан сабоқ олишган; ғарб саллаллоҳу алайҳи ва салламдогари И. дунёсидаги саллаллоҳу алайҳи ва салламдонинг кўламига ҳавас билан қараган; шарқ товарлари ғарбда зеби зийнат моллари ҳисобланган. Шарқ шаҳарларининг бойлиги ва ҳашамати Ғарб учун афсонадек туюлган. Буларнинг барчасида асосий мафкура вазифасини бажарган И.нинг ижобий хизмати буюк, албатта. Аммо 12-13-а.лардан кейин мусулмон дунёси дастлаб турғунлик, сўнг таназзулга юз тута бошлади. Баъзилар консерватив (қотиб қолган) дин сифатида И. тараққиётга тўсиқ бўлди, дея унга катта айб қўймоқчи бўладилар. Аслида сўнгги ўрта асрларда юз берган мусулмон дунёсининг тушкунлиги жуда мураккаб ижтимоий-иқтисодий омиллар билан боғлиқ бўлиб, ўша даврдаги И.нинг ўзи ана шу тушкунликнинг муайян шаклдаги ифодаси еди. 19-а. бошидан 20-а.нинг 2-ярмигача ўтган бир ярим асрлик давр И.нинг ривожланишида муҳим бурилиш босқичи бўлди. Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тузилишидаги ўзгаришлар янги синф - миллий буржуазиянинг вужудга келиши, миллий озодлик ҳаракатининг авж олиши - буларнинг ҳаммаси И.нинг жамиятдаги мавқеига бўлган қарашларда ҳам, ижтимоий ҳаётдаги янгаликларни И. нуқтаи назаридан баҳолашда ҳам ўзгаришлар ясади. И. диний-фалсафий ва ҳуқуқий меъёрларининг янги тарихий шароитга мослашиш жараёни 19-а. ўрталаридан бошланиб, ҳоз.гача давом етмоқда. Бу жараённи кўпгана тадқиқотчилар "И. ислоҳотчилиги" деб атайдилар, у христиан реформатсиясвдан тубдан фарқ қилади. Бу тафовут, биринчидан, шундан иборатки, мазкур жараёнлар турли даврларда, турлича муайян тарихий шароитларда рўй берди. Иккинчидан, "И. ислоҳотчилиги" дунёвий ҳаётнинг турли жиҳатларини диний нуқтаи назардан қайта баҳолашда намоён бўлди ва соф илоҳиётга доир масалаларга у қадар дахли бўлмади. Учинчидан, И.да христианларникига ўхшаш черков билан руҳонийларни боғлаб турувчи тизим бўлмаганидан И.даги ислоҳотлар хусусиятига жиддий таъсир қилди. Ўрта асрларда таркиб топган мусулмон судлов тизимида катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон ҳуқуқи тизимининг ўзи ҳам муайян даражада ўзгарди: шариат судлари ҳуқуқи аста-секин чеклана борди; 19-а. ўрталарига келиб, усмонийлар империяси ҳудудида шариат судлари ва дунёвий судларнинг ваколати бутунлай чегаралаб қўйилди. Бир қанча мамлакатларда шариатда кўзда тутилмайдиган жиноят кодекслари ва б. ҳуқуқий ҳужжатлар жорий қилинди. Мисрда Муҳаммад Алининг ислоҳотлари ва усмонийлар империясидаги танзимат сиёсати (ислоҳотлар) туфайли И.нинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеида муайян ўзгаришлар рўй берди. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш талаблари мусулмон илоҳиётчилари ва ҳуқуқшуносларини И.нинг бир қанча анъанавий қоидаларини янгича талқин етишга мажбур ета бошлади. Бироқ, бу жараён осон кечмади ва узоққа чўзилиб кетди. Бу, жумладан, мусулмон мамлакатларида банк тизимини яратиш жоизми (ёки гуноҳми) деган масала юзасидан бошланган мунозарада ўз аксини топди. 1899 й. муфтий Муҳаммад Абду банк омонатлари ва улардан фоиз олиш судхўрликка кирмайди, бинобарин, у ман қилинган рибо ҳисобланмайди, деган фатво чиқарди. Бу фатво мавжуд молия тизимини миллий сармоядорлар манфаатига мослаштирди. Мусулмон мамлакатларида тадбиркорликнинг авж олиши шариат қоидаларини ҳам, мусулмончиликдаги бошқа анъанавий тамойилларни ҳам янгача талқин қилишга олиб келди. Ижтимоий онг соҳасида рўй берган ўзгариш жуда муҳим рол ўйнади. Бу, аввало, миллий ўзини англаш жараёнига тааллуқлидир. Шу жараён давомида И.нинг барча мусулмонларнинг бирлига тўғрисидага анъанавий қоидаси янгача маъно касб етди. Жамолиддин ал-Афғоний мусулмонларнинг бирдамлиги ғоясини кўтариб чикди. М. Абду, Ж. Афғоний, Рашид Ризо ва б.нинг ғоялари миллий озодлик ҳаракатларига туртки бўлиб, кўпчилик мусулмон давлатларининг сиёсий мустақиллигига еришувида ижобий рол ўйнади. Айни вақтда И. бирдамлиги ғоясига асосланган халқаро И. ҳаракати шакллана бошлади: 1926 й. биринчи халқаро мусулмон ташкилоти - Ислом олами конгресси (Муътамар ал-алам ал-исломи) ташкил қилинди. Шунингдек, И.нинг гўё Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонидага "асл" тамойилларига қайтишга даъват етишга турли фундаменталистик оқимлар (қ. Ваҳҳобийлик) ва мутаассиб гуруҳдир (мас., ҳизбут-тахрир) пайдо бўлди. 20-а.нинг 2-ярмида жамиятда ижтимоий адолат ўрнатиш масаласида ҳам И. омилидан фойдаланишга қаратилган уринишлар содир бўлди (Ерон ислом инқилоби, Ливия Жамоҳирияси ва ҳ.к.). Бир қатор мамлакатлар (МАР, Кувайт, Саудия Арабистони, Ерон, Покистон, Афғонистон ва ш.к.)да И. давлат дини (ёки расмий дин) сифатвда тан олинган. Айрим мамлакатларда "И." сўзи давлатнинг расмий номи таркибига киритилган: Ерон Ислом республикаси, Покистон Ислом республикаси, Афғонистон Ислом республикаси, Мавритания Ислом республикаси ва б. Осиё, Африка қитъасидаги баъзи мамлакатларда И.нинг тарқалишига мусулмон партиялари таъсир қилмоқда, улар кўпинча сиёсатда муҳим рол ўйнамоқда. Ерондаги Ислом республикаси партияси, Индонезиядага Бирлик ва тараққиёт партияси, Малайзиядаги Панмалайзия ислом партияси, Ҳиндистон ва Покистон Жамоати ислом партияси бунга мисол бўла олади. Бир қанча мамлакатларда диний-сиёсий ташкилотлар (шу жумладан, қонундан ташқаридага ташкилотлар - "Мусулмон биродарлар", Ислом озодлик партияси) тарқалган, кўпгина диний билим юртлари (қорилик мактаблари, мадраса, мусулмон ун-тлари), ислом жамиятлари, миссионерлик ташкилотлари, тижорат корхоналари (ислом банклари, суғурта компаниялари) ишлаб турибди. 19-а.нинг 70-80-йларидаги шариатнинг илгари амалиётда бекор қилинган баъзи бир қоидаларини тиклашга уриниб кўрилди (мас., Покистонда, Суданда президент Ж. Нимейри даврида, араб монархияларида жиноий ишлар учун тан жазолари бериш). Ўтган аср 70-й.ларининг охири - 80-й.ларининг бошида халқаро ишларда ҳукумат даражасида ёки ноҳукумат даражасида иш олиб борувчи халқаро мусулмон ташкилотлари муайян мавқега ега бўла бошлади. Бундай ташкилотлардан енг нуфузлиси Ислом конферентсияси ташкилоти (Муназзамат ал-муътамар ал-исломи) бўлиб, у 1969 й. тузилган, унга 55 мамлакат (Ўзбекистон Республикаси 1996 й.дан) аъзо. Халқаро ноҳукумат мусулмон ташкилотлари орасида Ислом олами уюшмаси, Ислом олами конгресси, Ислом олами ташкилоти, Европа ислом кенгаши, АҚШ Олий ислом кенгаши ва б.ни кўрсатиш мумкин. Улар, асосан, И.ни тарғиб қилиш ва ёйиш, диний арбобларнинг халқаро учрашувини ташкил қилиш, турли мамлакатлардаги И. жамоаларига ёрдам бериш билан шуғулланади. И. Туркистон мустамлакачилик даврини бошдан кечирган пайтда, айниқса, шўролар даврида турли таъқиб ва ҳар томонлама чеклашларга дуч келди, уламоларнинг такдири аянчли бўлди. И.га оид бебаҳо китоблар йўқотидди, муборак ёдгорлик ва қадамжолар оёқости қилинди, дин пешволари енг хавфли ёв, мухолиф сифатида маҳв етилди. Ўзбекистон мустақилликка еришганидан кейин, И. дини ҳаётда муносиб ўринни егаллай бошлади. Мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларни адо етишлари учун шароит яратиб берилди. Қуръони карим 2 марта ўзбек тилида чоп етилди (1992, 2001 йлар), ҳадис тўпламларининг таржимаси, И. уламоларининг юзларча китоблари яна халққа етказилди. И. тарихи манбалари ва маросимларини ҳар томонлама, илмий, холисона ўрганишга киришилди, мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу мақсадда Тошкент давлат шарқшунослик ин-тда исломшунослик кафедраси очилди (1992), деярли барча вилоятларда диний ўқув юртлари фаолият кўрсата бошлади, Тошкент Ислом ушверситети ташкил қилинди (1999), унинг таркибида Исломшунослик и.т. маркази ишлаб турибди. И. тарихи манбалари, ақидалари, маросимлари. Қуръони карим, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаёти ва фаолияти, пайғамбар ҳадисларини ўрганиш, тадқиқ қилиш И.шунослик фанининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу соҳадаги тадқиқотлар И. тарқалган мамлакатларда, хусусан, Мовароуннаҳрда И. ва унинг ёзма манбалари пайдо бўлгандан буён олиб борилади. Мусулмон дини тарихи ва Қуръонни ўрганиш Америкада (Г. Грунебаум, Х. Гибб, М. Вотт ва б.), Европада (И. Голддиер, Л. Каетани, А. Массе, Р. Шарл), жумладан, Россияда (А.Е.Шмидт, В.В.Бартолд. И.Ю.Крачковский ва б.) 19-а. ўрталаридан кенг тус олди. Шўролар давридага тадқиқотларда И.га, асосан, ягона марксистик мафкура нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндашилди. И.нинг инсоният тамаддуни тарихидаги аҳамиятини оммага тушунтиришда, Турон заминида етишиб чиқиб исломий илмлар хазинасини бойитган улуғ алломаларнинг меросини халққа етказишда Ешон Бобохон Абдумажидхон ўгли, муфтий Зиёвуддинхон ибн Ешон Бобохон, Алихонтўра Соғуний, шайх Абдуғани Абдулло ва Юсуфхон Шокировларнинг хизмати каттадир. 20-а. охирларидан бошлаб мамлакатимизда И. бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш имконияти туғилди. Ўзбекистонлик олимлар И. манбашунослига, Қуръон таржимаси ва тафсири, И.даги мазҳаблар, оқимлар, машҳур муҳаддис ва фақиҳлар халқаро И. ташкилотлари, диний бағрикенглик, диний екстремизмга оид бир қанча асарлар ёздилар (марҳум М.А.Усмонов, шунингдек, Н. Иброҳимов, Ҳ. Кароматов, А. Мансуров, А. Ҳасанов, 3. Ҳусниддинов, 3. Исломов, У. Уватов, Б. Ешонжонов, Б. Абдуҳалимов, А. Жузжоний, А. Мўминов, А. Азимов, Р. Обидов ва б.)- Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Мовароуннаҳр" нашриёти фаолият кўрсатади, "Ислом нури газ., "Ҳидоят" жур. нашр етилади. Ад.: Қуръони карим, Т., 2001; Ҳадис (Ал-Жоми’ ас-саҳиҳ), 1-4 ж.лар (2-нашри), Т., 1997; Ҳидоя (1-ж.), Т., 2000; Соғуний А., Тарихи Муҳаммадий, (1-2-китоб), Т., 1997; Ҳасанов А., Қадимги Арабистон ва илк ислом (1-китоб: Жоҳилия асри), Т., 2001; Комилов Н., Тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвуф, Т., 1999; Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!