Ирим
Ирим — ғайритабиий ҳодисаларнинг кишиларга таъсир қилишига ишониб, бирор ният билан қилинадиган одат, хатти-ҳаракат. И. ўзни еҳтиётлаш, бировларга яхшилик тилаш ёки зарар етказиш ва б. ниятларда қилинади. Жаҳовдаги деярли ҳамма халқларда ва турли касб-ҳунар соҳаларида учрайди. И., бир томондан кишиларнинг езгуликка интилишлари, орзулари билан боғланса, иккинчи томондан, табиат ва жамиятда қандайдир ғайритабиий сеҳрли кучларнинг борлигига ишонишга асосланади. И.ни Ислом дини билан ҳеч қандай алоқадор жойи йўқ. Ислом динига кўра, бу амал хурофот саналади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!