Инжил
Инжил — Аллоҳ таоло Исо (ас)га Жаброил орқали оғзаки тарзда нозил қилган китоб. Мусулмонлар бунга имон келтирадилар. Бу ҳакда Қуръонда бир неча оятлар келган. "Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади" (Оли Имрон сураси 48-оят). "Уларнинг изларидан Исо ибн Марямни ўзидан олдинги Тавротни тасдиқдовчи қилиб юбордик. Унга Инжилни бердик. Унда ҳидоят ва нур бор. У ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлагувчидир. у тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир" (Моида сураси 46-оят). Қуръонга кўра, И.да Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг келишлари ҳақида башорат қилинган, бироқ И. матни насоролар томонидан бузилган. Лекин ўша илоҳий китобнинг асл нусхаси ҳоз. йўқ. Чунки, Исо (ас)нинг вақтларида И. китоб шаклида бўлмаган. Ҳеч ким ҳеч нарсани ёзмаган. У зотдан кейин баъзи кишилар ўзлари китоб ёзиб, мана шу И., менга ваҳий қилинди ва уни мен ёзиб олдим, деб чикдилар. Аста-секин "И. ваҳий қилинганлар" кўпайиб бораверди. Охири бориб уларнинг сони жуда ҳам кўпайиб кетди. Уларнинг ҳар бири ўзининг И.и ҳақ еканини даъво қилар еди. Орада гап-сўз, ихтилофлар кучайди. Шунда император Константин мил. 325 й.да Никея (Нисеа)да катта мажлис чақирди. Бу мажлисда 2048 патриарх қатнашди. Сўнгра турли жамоалардан 2000 дан ортиқ руҳоний ўнлаб Иларни кўтариб келдилар. Император мажлис аҳди олдига мавжуд И.лардан енг ишончлисини танлаб олиш вазифасини қўйди. Улар узоқ талашиб-тортишишлардан кейин 4 дона И.ни танладилар. Ҳоз.да насоролар еътиқод ва амал қиладиган И.лар ана ўша 4 И.дир. 1-Мутто (Матфей) И.и. Бу И. енг қад. И. ҳисобланади. У Исо (ас)дан 4 й. кейин ёзилган. У иброний тилда ёзилган еди. Аммо, ўша асл нусхаси ҳам ҳоз. йўқ. Ҳоз. бори ўшанинг таржимаси. Лекин таржимон ҳам, у қайси матндан таржима қилгани ҳам ҳозиргача маълум емас. Бунинг устига бу И.нинг муаллифи Мутто Исо (ас)нинг ҳаворийларидан емасди. Кейинроқ уни хоин Яҳузонинг ўрнига сайлашган едилар. 2-Маркос (Марк) И.и. Бу И. юнон тилида Исо (ас)дан 23 й. кейин ёзилгани аниқ. Аммо уни ким ёзгани ноаниқ. Баъзи насоролар, уни Пётр ёзган, дейдилар. Бошқалари еса, уни Пётрнинг ўлимидан кейин Маркос ёзган, дейдилар. 3-Лука И.и. Бу китоб Масиҳ (ас)дан 20 й. кейин ёзилган. Лука у зотнинг шогирдларидан емас. У Полнинг шогирди. Унинг устози ҳам Исо (ас)ни кўрган емас. Бунинг устига Пол насороликка душман бўлган яҳудийлардан еди. Шунинг учун ҳийла билан насороликка қарши кўп бузғунчиликлар қилган. 4-Юҳанно (Иоанн) И.и. Бу И. Исо (ас)дан 32 й. кейин ёзилган. Баъзи насоро тоифапари уни Исо (ас)нинг шогирдларидан бири Юҳанно ибн Забдий ёзган, дейдилар. 500 таниқли насоро олимлари иштирокида ёзилган "Британия ентсиклопедияси" бу китобни, қалбаки китоб, деган. Мусулмон шахс И.ни Аллоҳ томонидан Исо (ас)га туширилган илоҳий китоб деб имон келтирмаса мусулмонлига қолмайди. Шу билан бирга мусулмон шахс асл нусхадаги И.нинг йўқдиги ва ҳоз. Илар бузилган еканига ишонади. Аллоҳ Қуръонда Исо (ас)нинг туғилишидан олдин унинг келажаги ҳақида қуйидагиларни айтган: "Ва унга китобни, ҳикматни, Таврот ва Инжилни ўргатади" (Оли Имрон сураси 48-оят). Таврот Мусо (ас)га туширилган илоҳий китобдир. У Исо (ас)га ҳам китоб бўлишини Аллоҳнинг Ўзи айтиб турибди. Таврот Исо (ас)га келган диннинг ҳам асосини ташкил етади. И. еса, Тавротни тўлдириб келган. И.нинг ўзбек тилидаги тўлиқ нашри кирилл ёзувида 1992 й.да сўзбоши, луғат, жадвал ва рангаи суратлар билан бирга Библияни таржима қилиш ин-ти (Стокголм) томонидан чиқарилган (таржимон - Иброҳим Абаев).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!