Имон
Имон — и й м о н (араб. - ишонч, еътиқод) -ислом динида Аллоҳга, унинг фаришталари, китоблари, пайғамбарлари, қиёмат куни, такдир ва ўлгандан кейин тирилишга ишониш. Бу "имони муфассал", яъни иймоннинг муфассал таъбири деб ҳам аталади. И. мотуридийлик таълимотига кўра, 2 нарсанинг бутунлиги -еътиқод (динга ичдан чуқур ишониш) , иқрор (сўзда буни тан олиш)дан иборат деб ҳисобланади. Исломда И. талаблари "аркон ал-имон (еътиқод асослари) саналади. И. асосларига, у ақлимизга хоҳ сиғсин, хоҳ сиғмасин, барибир уларга шак-шубҳасиз еътиқод қилиш талаб қилинади. И. талаблари, яъни ақидалар исломнинг диний дунёқараш асосларини ташкил етади. Дин ва ҳуқуқ илк ислом даврида ажратилмагани туфайли "И." муаммоси илоҳиётчиларни ҳам, фиқҳшуносларни ҳам банд етган. И. тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан бири ҳисобланиб, уни 8-а. бошидан турли илоҳиёт ва диний-ҳуқуқий мактаб вакшшари турлича талқин қилган. Ҳоз. кунда И. сўзи виждонлилик, ҳалоллик, софлик, Ватанни севиш маъноларида ҳам ишлатилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!