Имомлик
Имомлик — и м о м а т (араб. - бошқармоқ) - 1) мусулмон теократик давлатининг умумий номи. Ислом еволютсияси жараёнида И. ҳақидаги тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур ҳам ўзгариб борган. Илк исломда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва халифалар мусулмонлар жамоасида маъмурий ҳокимият ва диний раҳнамо(имом)ликни бирга қўшиб олиб борган. Кейинчалик халифалар ҳокимиятида маъмурий раҳбарлик асосий ўрин егаллаган. Диний ҳокимият - И. еса номигагана сақланиб қолган. Шиа мазҳабида И. фақат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) авлодларидан бўлган (Али (кв) ва Фотима авлодлари) шахснинг диний ва маъмурий ҳокимияти ҳисобланган; 2) Догастон ва Чеченистонда муридлар давлати, 19-а.нинг 20-й. охирида чоризмнинг мустамлакачилик сиёсатига қарши Шим. Кавказ халқларининг кураши даврида пайдо бўлган. Имомлари: Ғози Муҳаммад (1828-32), Ҳамзатбек (1832-34), Шомил (1834-59); 3) Намоз вақтида жамоат олдида туриб ибодатни бошқариш, имомлик қилиш.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!