Имомийлар
Имомийлар — шиаликдаги асосий оқимлардан бирининг тарафдорлари, Али авлодига тааллукди 12 имомни тан олувчи мўтадил шиалар. И. 11-имом Ҳасан ал-Аскарий вафоти (873 й.)дан кейин унинг ёш ўгли Муҳаммадни охирги, 12-имом деб тан оладилар. Ривоятларга кўра, бу имом йўқолган (тарихда ўлдирилган бўлса керак) деб ҳисобланади. И. уни "яширинган имом", яъни Маҳдий деб еълон қилиб, у қайтиб келиши билан адолат тантана қилади, деб ҳисоблайдилар. "Яширинган имом"га еътиқод И.нинг асосий ақидаларидан биридир. Улар имомат таълимотини асосий қоида сифатида илгари суради, имомнинг сайлаб қўйилишини рад етади. Улар ўзларининг ҳамма имомларини "жабрдийда" деб билади ва уларга еътиқод қилади. И. шиаларнинг анча кўп тарқалган қисмидир. И. таълимоти ҳоз. Ероннинг давлат дини ҳисобланади. И. Ироқда аҳолининг деярли ярмини ташкил етади. И. жамоалари Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Иордания, Афғонистон ва б. мамлакатларда бор.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!