Имом
Имом — (араб. - олдинда турувчи) - намозда олдинда турувчи, ғоявий раҳбар, мусулмон жамоаси бошлиғи. Кундалик ҳаётда масжидда жамоа намозининг раҳбарини И. деб атайдилар. И. вазифаларини айни бир одам бажариши мумкин, аммо И. мансаб ҳам, касб ҳам ҳисобланмайди: у ҳақиқатда намозни бошқариб тургани учунгана И. деб еътироф қилинади. Маҳалла ва қишлоқ масжидларида одатда диний маълумоти бор одам И. ҳисобланади. Жоме масжидларининг И.и махсус диний маълумотга ега ва диндорлар ўртасида обрў қозонган бўлиши керак. Намозда кимлар имом бўлишга ҳақлироқ екани фиқҳ китобларида баён қилинган. Ислом дини пайдо бўлган дастлабки йилларда И.вазифасини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам), у зотнинг вафотларидан сўнг еса, халифалар бажарган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва дастлабки халифалар намозда олдинда турувчиларгина емас, шу билан бир вақтда қавм бошлиқлари ҳам едилар, бинобарин И. -халифа амалда олий диний ва сиёсий раҳбар ҳисобланган. Назарий жиҳатдан ягона мусулмон жамоасида И.ни олий диний ва дунёвий ҳоким сифатида тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур қилиш ана шундан бошланган. Айнан кимни қонуний И. деб ҳисоблаш керак ва унинг ҳокимиятининг моҳияти қандай, деган масаладаги баҳслар мусулмонларнинг суннийлар ва шиаларга бўлинишига сабаб бўлди. Суннийларнинг олий ҳокимият назариясига кўра, халифа барча мусулмонларнинг И.и ҳисобланади. Халифа -И.нинг асосий вазифаси - динни сақлаш ва дунёвий ишларни бошқариш. И. диний қонун-қоидалар қавм ҳаётига тўғри жорий қилинаётганини кузатиб бориши керак. Суннийлар, шунингдек, хорижийлар И.ни қавмнинг вакили ҳисоблайдилар, у назарий жиҳатдан бутун қавм томонидан, амадда еса, унинг вакиллари томонидан сайланади ёки ўтмишдоши томонидан тайинланади. Шиалар назариясига кўра, Иларнинг олий ҳокимияти худо томонидан белгилаб қўйилган, шу сабабли у одамларнинг хоҳишига боғлиқ бўлиши мумкин емас, яъни И. сайланиши мумкин емас (И.нинг сайлаб қўйилишига фақат зайдийлар қарши емасдилар). Аввал бошдан И.нинг сайланиш қоидасини рад етган шиалар мусулмонлар қавми ва давлатининг олий ҳокимияти Али авлодларига мерос ҳисобланади, чунки уларнинг ҳуқуқи илоҳий кўрсатма билан белгилаб қўйилган, деб еълон қилдилар. Шиаларнинг диний таълимотига кўра, И. 3 вазифани бажаради: 1) қонуний И. - ислом қавми бошлиғи, одамларнинг ишларини амалга оширишда Пайғамбарнинг вориси; 2) у - диний билим ва ҳуқуқлар тафсирчиси, Қуръон ва ҳадисларнинг енг тўғри муфассири; 3) у - одамларга ҳамма нарсанинг ботиний маъноларини англатадиган олий диний раҳбар. И. ҳокимияти, шу тарзда, одамларнинг дунёвий ва руҳий ҳаётидан ташқари кўзга кўринмас дунё - "ғайб олами"га ҳам тегишлидир. Олий ҳокимиятнинг илоҳий табиатидан келиб чиқиб, шиалар аввал бошдан ўз Иларини Аллоҳнинг ердага ҳақиқий ва тўла ҳуқуқли вакиллари деб ҳисоблаб келганлар. Шиаларнинг И.и - Аллоҳнинг ноиби, у орқали Аллоҳга яқинлашиш мумкин, И.лар пайғамбарларга хос билимлар меросхўри. Бироқ Али авлодлари табиий равишда бўлиниб, тарқалиб кета борган сари олий ҳокимиятга даъвогарлик қилиши мумкин бўлганлар сони кўпая борди. Али авлодларининг турли шажараси вакилларини И. сифатида тан олган шиалик ҳар хил оқим ва жамоаларга бўлиниб кетди. Зайдийлар, исмоилийлар, имомийлар, "кескин" шиалар олий ҳокимиятни бериш қоидаси, И.нинг ҳуқуқ ва бурчлари, И.ларнинг ҳукмрон сулола билан ҳамкорлик қилиши мумкинлиги, уларнинг "адолатсиз" ҳукмдорларга муносабати ва ҳ.к. масалаларни турлича талқин қилдилар. Кўпчилик учун ҳоз. вақтда Али авлодлари бўлган ҳақиқий И. йўқ. Шиаларнинг диний раҳнамолари - "дин одамлари" (рижал ад-дин) унинг тўла ҳуқуқли вакилларидир. И. атамаси шиалик ва суннийликда, шунингдек, йирик диний раҳнамолар, катта қавмларнинг раҳбарлари, диний мазҳаб ва мактаблар асосчилари (Абу Ҳанифа, ал-Ашъарий, Ҳумайний ва ҳ.к)га ҳурмат юзасидан ҳам қўлланилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!