Илҳод
Илҳод — ("бош тортиш", "рад етиш") -мунозара адабиётида кенг ишлатиладиган илоҳиёт атамаси. Қуръони каримда (7:180/179; 22:26; 41:40) ва ҳадисларда "бузғунчилик", "қайтишлик", "ман етилган нарсани бузиш" маъносида қўлланилади. Қуръон тафсирчилари И.га Аллоҳнинг гўзал исмлари муқаддаслигини бузиш, унинг сифатларини нотўғри талқин қилиш ва б.ни киритганлар. Илк ислом даврида И. зандақа (қ. Зиндиқ,) атамасининг синоними бўлган, 9-а.да ҳар қандай "янгилик" (бидъат) ёки суннийлик таълимотига оддий равишда қўшилмаслик сунний илоҳиётчилар томонидан И. деб баҳоланган; И.да айбланганларни малаҳида ёки мулҳидун (бирлиги - мулҳид) деб аташган. Мулҳид "ғорат етувчи", "худосиз" деган ҳақоратомуз маънога ега бўлган. Каъбадан "қора тош"ни ўғирлаган баҳрейнлик қараматийлар И.да айбланганлар. Муқаддас ерда ман етилган нарсаларни бузган (мулҳидун) уч кишини Аллоҳ ҳузурида енг манфур кимсалар екани ҳақидаги ҳадисга биноан, сунний илоҳиётчилари исломдаги мана шу "ёвуз муртаддар" (мулҳидун)ни аниқлашга ҳаракат қилишган. Кўпинча бундай "иззат-икром"га илоҳиёт соҳасида ўзининг тез-тез ўзгариб турадиган қарашлари билан машҳур бўлган Ибн ар-Равондий (тахм. 10-а. бошида в.е.), "Пайғамбарларнинг ёлғонлари" асарини ёзган машҳур табиб Абу Бакр ар-Розий (912 й. в.е.) ва машҳур адиб Абу-л-Аъло ал-Маъаррий (973-1057)лар "сазовор" бўлганлар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!