Илоҳиёт
Илоҳиёт — (араб. - худо тўғрисидаги таълимот) - худо, унинг сифатлари, белгилари ва хусусиятлари тўғрисидаги диний таълимот. Муайян диний акдда ва улар ҳақидага илоҳий кўрсатмаларни ўргатади. И. муқаддас китоблар, ривоятлар келиб чиқишининг илоҳий еканини, шунингдек ибодатни бажариш билан боғлиқ бир қатор амалий билимлар йиғиндисини ўз ичига олади. И.нинг барча тизимлари дунёни яратган ва уни инсон билолмайдиган қонунлар орқали бошқарадиган худони тан олишга асосланади. Ислом динида И. шаклланиш даврида хилма-хил И. оқимлари (жабарийлар, қадарийлар, мутазийлар, муржиъийлар ва б.) вужудга келган. Исломда И. илк шаклланиши давридан бошлаб калом деб аталган. И. диний ўқув юртларида ўқитилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!