Илёс
Илёс — (ас) - Қуръонда номи зикр етилган пайғамбарлардан бири. И.(ас) ўз қавми Баъл номли олтиндан ясалган бутга сиғиниб залолатга ботгач, уларни ҳидоят йўлига даъват етиш учун пайғамбар қилиб юборилади. Аммо, улар даъватни қабул қилмайдилар. "Бани Исроил"ни ҳидоят йўлига сола олмай умиддари узилган И. (ас) парвардигордан ўз жонини олиб, машаққатдан халос етишни сўрайди. Аллоҳ унга қавмини ислоҳ қилиш вазифаси юклатилгани, бинобарии жонини олмай, ўрнига сўраган нарсасини муҳайё етишни ваъда қилади. Қурғоқчилик бошланиб халқ қаҳатчиликка учрайди, бегуноҳ ҳайвону қушлар ҳам нобуд бўлиб, дарахтлар қурийди. Шундан сўнг қавмнинг илтижоси билан И. (ас) Аллоҳга ёлвориб дуо қилгач, кўкда булут пайдо бўлиб ёмғир ёғади. Хиёнаткор қавм еса, яна аҳдини бузиб залолат йўлига киради... Ривоятда И. (ас) пировардида самога кўтарилиб кетгани айтилади. Инжилдаги Илия тўғрисидаги ҳикоятларда ҳам шундай мазмун бор. ИЛМ (кўплиги улум) - билим. Ислом дини асосчиси Муҳаммад пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) турли муносабатлар юзасидан доимо Аллоҳ илми ва инсоний илм ҳақида уқтириб келганлар. Қуръони каримда 750 га яқин жойда И. сўзи ва у билан боғлиқ феъл ўзаклари учрайди. Аллоҳ илми абадий ва кенг қамровлилиги Аллоҳнинг нақадар қудратли еканлиги белгиларидан бири бўлиб хизмат қилади, инсон илми икки хил: оддий, дунёвий ва диний, еътиқодига мос бўлади. Исломни исломгача ва ундан ташқари бўлган нарсаларга, имонни - имонсизликка ва билимни - жоҳилликка қарама-қарши қўйиш муҳим бўлган. И.га аввал бошданоқ ўта еътибор билан қараш натижаси шунга олиб келдики, билимнинг моҳиятига илоҳиёт, ҳуқуқшунослик, фалсафий, ижтимоий-ахлоқий каби мусулмон таълимотларида жуда катта ўрин ажратилди. Билимга интилиш ҳар бир мўмин мусулмон ва мусулмон аёлнинг бурчи ва вазифаси екани фарз қилинган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!