Ижтиҳод
Ижтиҳод — (араб. - ғайрат қилиш, интилиш) - фақиҳ томонидан шаръий ҳукмни ҳосил қилиш учун барча билим ва тоқатини ишга солиш. И. шаръий ҳукми келмаган ишнинг махсус қоидаларни ишга солиб шаръий ҳукмини аниклаш учун қилинади. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тириклигида у кишидан бошқа одам И. қилмаган. Бу мумкин ҳам емас еди. И. 7-а. охирида вужудга келган. Бу вақтга келиб саҳобаларнинг Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) фаолиятлари, айтган сўзлари ҳақидаги хабарларида ихтилоф пайдо бўлган. Бундан ташқари мусулмон жамоасидаги ҳаёт тарзининг ўзгариб бораётганлиги туфайли кўплаб ҳуқуқий муаммолар туғилган. Шунинг учун И.нинг асосий мақсади янги ёхуд ўтмишдошлар томонидан ҳал етилмаган масалаларни топиш, исломга таянилган ва уни қувватлаган ҳолда ҳал етиш бўлган. Кейинги даврларда Қуръон ва Суннатга тегишли илмларнинг барчасини, ижмўга оид нарсаларни, араб тилига оид барча илмларни, усул ул фиқҳ илмини ва шунга ўхшаш И. қилиш учун шарт бўлган илмларни яъни оятларнинг сабаб нузулини, ҳадисларнинг айтилиш сабаби ва ўрнини олий даражада билган, тақводорлик, адолатлилик ва шунга ўхшаш олий шахсий фазилатларга соҳиб бўлган кишилар (мужтаҳидлар) И. қилишга ҳақли бўлганлар. И., асосан, фиқҳга оид масалаларга қўлланган. Ақида ва фалсафага оид масалаларда И. қилиш мумкин бўлмаган. Ўрта асрларда, аниқроғи 12-а.да баъзи ҳокимларнинг фақиҳларни мажбур қилиб нотўғри ҳукм чиқаришга уринишларидан, ноаҳил одамларнинг И.га ўзларини уришларидан еҳтиёт қилиб уламолар, И. ешиги беркилганини еълон қилганлар. Бу масалада хилоф қилганлар кўпчиликнинг қаршилигига дучор бўлганлар. Шу билан бирга гоҳ-гоҳида И.ни даъво қилганлар ҳам чиқиб турган. Бундай шахсларга Ибн Таймия ва Ибн Қайм мисол бўла олади. Ҳанафийлардан Камол ибн Ҳумом ҳақида шунга ўхшаш гаплар бор. Аммо, И. ешиги беркитилганлиги ҳолати ҳозиргача давом етиб келмоқда. Яқин орада бирор киши И. қилгани тан олингани йўқ. Аммо И. қилиш зарурлиги тобора ортиб бораётгани ҳақидаги чақириқлар зиёда бўлиб бормоқда. Баъзи замондош уламо ва илмий муассасалар шахсий И. емас, уламолар жамоат бўлиб И. қилиши тарафдори бўлмоқдалар. Шу мақсадда янги пайдо бўлаётган масалаларда И. қилиш учун Ислом давлатлари уюшмаси, Ислом олами робитаси ва б. баъзи бир минтақа ва давлатларда Ислом фиқҳи академиялари ташкил қилинган ва қилинмоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!