Ижмў
Ижмў — (иттифоқ бўлиш, азму қарор қилиш) - муҳокама етиладиган масала юзасидан мужтаҳидларнинг бир фикрга келишуви; фиқҳ манбаларидан бири. Усул ал фиқҳ уламолари И.ни қуйидагача таърифлайдилар: Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг умматидан бўлган барча мужтаҳиддарнинг у кишининг асридан кейинги даврларда бирор шаръий ишга яқтсиллик билан иттифоқ қилишлари И.дир. И. фақат мужтаҳидлар тарафидан содир бўлади. И.да фақатгана фосиқлик ва бидъатчиликдан холи бўлган мужтаҳидлар қатнашади. И.нинг келиб чиқиши 7-а.нинг 2-ярмида ўтган дастлабки мужтаҳидлар - "Мадинанинг етти фақиҳи" -Саид ибн ал-Мусаййиб, Урва ибн аз-Зубайр, Абу Бакр ибн Убайд, ал-Қосим ибн Муҳаммад, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ, Сулаймон ибн Ясар ва Хориж ибн Зайд фаолиятлари билан бошиқ. Улар мунозарали масалаларни ўрганиш тартибини белгилаб беришган. Бунинг учун ҳар бир мунозарали масала юзасидан имкони борича тўлиқ маълумот тўплашган, иложи борича кўпчилик кишилардан сўраб билишган. Сўнгра бу маълумотлар солиштирилиб муҳокама етилган, енг ишончли деб билингани бўйича ягона бир қарорга келинган. Замон, шароитга қараб ўзгариб турадиган ҳукмлар мусулмон жамоаси ижтиҳод қилиб ечиш учун қолдирилган. Агар Қуръонда ҳам, суннатда ҳам зикри келмаган масала кўндаланг бўлиб қолса, бу масаланинг ечилиши мусулмонларнинг ишбошиларига ҳавола қилинади. Ижтиҳод мақомига етган ишбошилар мазкур масалани Қуръон ва Суннат қоидалари асосида ҳал етадилар. Бунга амал қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Чунки оятда: "...Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг", деган амр бор. Аллоҳнинг амрига бўйсуниш еса, вожибдир. Аммо, ишбошиларга бўйсунишда бир неча шартлар бор. Аввало, оятда "ўзингиздан бўлган" дейиляпти. Фақихдар бу оятдаги "ишбоши"ларни фиқҳда ижтиҳод даражасига етган уламоларнинг жамланиб, бирор масала бўйича иттифоқ бўлиб қарор қилишлари, ишбошиликдир, деганлар. Аҳли Суннанинг барчалари, И. фақат мужтаҳидларнинг иттифоқи ила бўлади, ким бўлишидан қатъи назар бошқаларнинг қилган иттифоқи И. бўла олмайди, деганлар. Баъзи тарафлар енг яхши И. тўрт рошид халифанинг қилган И.ларидир деганлар. И. учун суянч бўлиши шарт. Бу суянч матнда келган далил ёки қиёс бўлади. Одатда ўша матн ёки қиёс махфий бўлади. Мужтаҳидлар уни ошкор қилишга ижтиҳод қиладилар ва уни ҳал қилишда итгифоқ бўладилар. И. йўли билан собит бўлган ҳукм қагий бўлса, уни инкор қилган шахс кофир бўлади. Фаръий ва машҳур бўлмаган масалалардаги И.ни инкор қилган шахс кофир бўлмайди. Ҳанафийларнинг фикрича, қатий равишда собит бўлган ҳар қандай И.ни инкор қилган шахс кофир бўлади. Агар бир асрнинг баъзи мужтаҳидлари бир масалада И. қилсалар ва бу ҳакда бошқа мужтаҳидларга хабар етганда улар жавоб бериш муддатида сукут сақласалар, И.и сукутий бўлади. Бу ҳам ҳанафийлар наздида қатъий И. ҳисобланади. И. насх бўлмайди. Чунки, у Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотвдан кейин бўлган нарсадир. Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин насх бўлиши мумкин емас. Қуръон ва Суннатга хилоф равишда фатво бериб бўлмаганидек, И.га хилоф равишда ҳам фатво бериб бўлмайди. Шунингдек, Қуръон ва Суннатда ҳукми бор масалада қиёсни ишлатиш мумкин бўлмаганидек, И.да ҳукми бор бўлган масалада ҳам қиёсни ишлатиш мумкин емас. Охирги пайтларда мужтаҳидлар йўқ бўлгани ва ижтиҳод ешиги беркитилгани оқибатида И. ҳам тўхтаб қолган. ИЖОЗА (араб. - руҳсат, гувохлик) - тариқатга оид тушунча. И.нинг уч тури мавжуд: 1) мурид ёки дарвишга шайх томонидан топшириладиган малака иршоди. Иршод мурид ва дарвишга ўз шайхи номидан амалий ишлар билан шуғулланиш имконини беради; 2) Шайхнинг халифаси (ўринбосари)га тариқатга янги аъзоларни қабул қилиш ваколати берилганини тасдиқловчи ҳужжат; 3) мурид ёки дарвиш сўфийлик таълимотини тўлиқ ўтаганини тасдиқловчи ҳужжат.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!