Ҳидоят
Ҳидоят — (араб. - тўғри йўл) - ҳақиқий еътиқод йўлидан юриш. Залолатнинг қарама-қаршиси. Ҳ. Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган енг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръони каримнинг юзлаб оятларида Ҳ. тўғрисида маълумотлар бор. Уларда таъкидланишича, аллоҳ таоло Ҳ. йўлига ҳаммани ҳам бошламайди, балки ўзи хоҳлаган, танлаган кишиларнигина бу неъматга мушарраф етади. Ҳатто Пайғамбаримизга хитоб қилиб: "Сен хоҳлаган кишингаи Ҳ.га ериштира олмайсан, лекин Аллоҳ ўзи хоҳлаганига Ҳ. ато қилур" -деган мазмунда оят нозил қилган. Демак, Ҳ. сари даъват қилиш яхши, лекин унга еришиш Аллоҳнинг изни билан амалга ошар екан.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!