Ҳидоя
Ҳидоя — (араб. - қўлланма; тўла номи "ал- : Ҳидоя фи шарҳ ал-Бидоя" - "Бидоя(китоби)нинг шарҳи бўйича қўлланма") - ; суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабида кенг И тарқалган шариат қўлланмаси (кодекси). Қўлланмани Бурҳониддин Марғиноний 13 йил давомида ёзган. Уни яратишда Бурҳониддин Марғиноний Қуръони карим оятлари, дастлабки 4 халифа, саҳобалар ва тобеинларнинг ривоятлари, ҳадислар, суннийлик оқимидаги 4 мазҳаб асосчиларининг асарларига таянган. Ҳ. 4 жилддан иборат, 57 китоб, 165 боб, 152 фаслдан таркиб топган. Ҳ.нинг 1-жилди 5 китобдан иборат бўлиб, таҳорат ва амалий ибодатлар (намоз, рўза, закот ва ҳаж)га бағишланган. 2-жилдга никоҳ, емизиш, талоқ, қул озод қилиш, топиб олинган болаларнинг насабини аниқлаш, бедарак йўқолганлар, шерикчилик, вақф ҳуқуқи каби масалалар киритилган. 3-жилдда олди-сотди, пул муаммолари, кафолат, қозиларнинг вазифалари, гувоҳдик, ваколат, даъво, сулҳ, қарз бериш, совға, ижара, волийлик (патронат), ҳомийлик каби масалалар ўрин олган. 4-жилдда шафоат, меросни тақсимлаш, васият, деҳқончилик ва боғдорчилик хусусида шартнома, қурбонлик қилиш, овчилик, гаровга бериш, жиноятлар хусусида, хун ҳақи тўлаш каби масалалар ёритилган. Китоб яратилган даврдан бошлаб фақиҳлар, тарихчилар, шоҳу ҳокимлар диққатини тортиб келади. Ҳ. бир неча асрлар давомида кўп мусулмон мамлакатлари, жумладан, Осиёда ҳам ҳуқуқшунослик бўйича енг асосий қўлланма ҳисобланган. Ўзбекистонда 20-а.нинг 30-й.ларигача - шариат қозилари бекор қилиниб, шўролар суд тизими жорий қилингунча амалда бўлиб келди. У мусулмон мамлакатлари олий ўқув юртларининг ўқув дастурларига киритилган. Китоб жаҳоннинг бир неча тилларига таржима қилинган. Ҳ.ни ўзбек тилида мукаммал таржима етишга киритилган (китобнинг 1-жилди 2000 й. босмадан чиқди).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!