Ҳаром
Ҳаром — (араб. - ман қилинган, тақикланган) - шариатда ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин равишда ман қилинган нарса. Арақ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, еркак кишиларга ипак кийимлар ва никоҳида бўлмаган шахс ила жинсий алоқада бўлиш кабилар Ҳ.дир. Шу билан бирга ўзи ҳалол бўлган нарсаларга шариатда ман қилинган Ҳ. йўл билан ега бўлса, улар ҳам Ҳ.га айланиб қолади. Мисол учун, зулм, ўгрилик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан топилган ҳар бир нарса, ўзи қанча пок бўлса ҳам, топувчига Ҳ.дир. Шунинг учун ҳам уламолар мутлақ Ҳ.ни - ўзида Ҳ.лик сифати бор ёки ман қилинган йўл билан топилган нарсадир деб таъриф қиладилар. Мусулмон инсон учун Ҳ.дан ҳазар қилиш фарздир. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни Ҳ. - ботил йўл билан бировнинг молини ейишдан қатъий равишда қайтарган. Бир луқма Ҳ. таом еган одамнинг неча кунлаб дуоси қабул бўлмаслиги таъкидланган. Мусулмон инсон Ҳ. йўл билан молу дунё касб қилишдан, худди чўчқанинг гўштини ейишдан ҳазар қилгандек, ҳазар қилиш керак. Ҳ. йўл билан молу дунё топган одам икки дунёда шарманда бўлади. Бу дунёда азоб-уқубат, турли бало-офатларга йўлиқиб, у дунёда жаҳаннам ичида туриб, қорнига оловни таом ўрнига ейди. Шариатда Ҳ. ҳисобланган нарсани ҳалол деб еътиқод қилган одам кофир бўлади. Ҳ.га ота-онага оқ бўлиш, зинокорлик, рибо (судхўрлик), сеҳргар ва фолбинларга ишониш, ўғрилик, қароқчилик, порахўрлик, жосуслик, чақимчилик, ёлғончилик, қотиллик, ноҳақ қон тўкиш, хиёнаткорлик, ўликка дод-вой солиб йиғлаш, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-сотикда ғирромлик, ғийбат, туҳмат кабилар Ҳ. амаллардир. Ейиладиган нарсалардан тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ўзича ўлган ҳалол ҳайвонлар, сўйилганда оққан қон, "бисмиллоҳ" айтмай сўйилган ҳалол ҳайвон гўштлари, динсиз (мажусий)лар сўйган ҳайвон гўштлари, маст қилувчи ичимлик ва гиёхларнинг ҳаммаси ислом шариатида Ҳ. қилинган. Булардан ташқари еркакларга тилла нарса тақиш, ипак кийим кийиш, аёлларга еркакча кийиниш, тилла-кумуш идишда овқатланиш, аврат жойларини очиб юриш кабилар ҳам Ҳ. амаллардан саналади. Фойдаланиши Ҳ. етилган ва истифода қилган кишига фақат зарар берадиган ўсимликларни екиш ҳам, парвариш қилиш ҳам исломда Ҳ. ҳисобланган. Мас., наша, қорадори, афюн сингарилар. Тамаки ҳам шулар тоифасига киради. Бир нарсанинг Ҳ. екани шубҳасиз, очиқ далиллар билан маълум бўлса, уни екиш ва етиштириш ҳам Ҳ.дир. Агарда у нарса макруҳ бўлса, уни екиш ва етиштириш ҳам макруҳ саналади. Мусулмон киши ғайримусулмонга сотиш ниятида Ҳ. нарсани екиши (у нарсадан ўзи фойдаланмаса ҳам) ҳалол бўлмайди. Чунки, мусулмон ҳеч қачон Ҳ.га қўл урмаслига, Ҳ-Дан истифода етмаслиги, ундан узоқ туриши керак. Шунга кўра, мас., насронийларга сотиш учун чўчқа боқиш ҳам мусулмонга жоиз емас. Бу хусусда исломнинг ҳатто арақ тайёрланиши аниқ маълум бўлган жойга унинг хомашёсини (узум ё буғдойни) сотишни ҳам Ҳ. қилганини еътиборга олсак, масала янада ойдинлашади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!