Ҳаниф
Ҳаниф — (араб. - чинакам еътиқод қилувчи, тақводор) - ҳаққа мойил яккахудоликка еътиқод қилувчи тақводор одам. Мусулмонлар ривоятига кўра, исломгача Арабистонда қабила худоларига сиғинишни рад етган, зоҳид, яккахудога астойдил ишонган, лекин христианликка ҳам, яҳудийликка ҳам қўшилмаган ва Иброҳим (ас) динларида бўлган одамларни Ҳ. деб аташарди. Қуръонда Иброҳим (ас) ҳам Ҳ. деб номланган, унинг чинакам яккахудоликка асосланган динини Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тиклаган, деб ҳисобланади. 8-9-а.лардан бошлаб Ҳ. кўпинча "мусулмон", ислом еса, ҳанифлик дини маъносида ишлатилган. Сўфийлар ҳам ўзларини Ҳ. деб аташарди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!