Ҳанбалийлик
Ҳанбалийлик — суннийликдаги диний-ҳуқуқ мазҳабларидан бири. Аҳмад ибн Ҳанбал асос солган. Ҳ. ҳуқуқ тизими ўта торлиги, ҳар қандай кўринишдаги "янгилик"ка, диний масалаларда еркин фикр юритишга қаршилиги, шариат аҳкомларига риоя етишда қатъий туришлиги билан ажралиб туради. Ҳ. тарафдорлари Қуръон ва ҳадисларни еркин талқин етиш йўлидаги ҳар қандай уринишларни қоралаганлар. Шунинг учун ҳам бу мазҳаб кенг тарқалмаган. Фақат 9-а.нинг 2-ярмида араб халифалигида муътазилийларнинг ва илоҳиёт соҳасидаги ҳурфикрлиликнинг таъқиб остига олиниши туфайли Ҳ. таъсири бирмунча кенгайган ва 12-а.да мустақил мазҳабга айланган. 10-а.да Еронда, 11-а.дан 15-а.гача Сурия ва Фаластинда Ҳ. издошлари кўп бўлган. Ундан кейинги асрларда Ҳ. тарафдорлари яна камайиб кетган. Ҳозирда Ҳ. Саудия Арабистонида расман еътироф етилган, бошқа мамлакатларда кам учрайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!