Ҳалол
Ҳалол — ("еркин", "боғланмаган", "тугунни ечиш") - 1) Руҳсат бериш; фарз, мандуб ва мубоҳ тушунчаларига кирувчи руҳсат етилган хатти-ҳаракатлар; ман етилган хатти-ҳаракатлар (ҳаром)нинг зидди. Ҳ. ҳақидаги масалаларни фиқҳнинг аҳком бўлими ўрганади. Шариатда еса, ҳаромлик тугуни ечилган, яъни ҳаромлик сифати йўқ нарсага, Ҳ. деб айтилади. Чунки, ҳаром нарсанинг ман қилиш тугуни бўлади. Ҳ. нарсада ана ўша тугун бўлмайди, бўш бўлади. Ҳадиси шарифда, Ҳ. очиқ-ойдиндир, дейилган. Аввало, нима нарсалар Ҳ. екани очиқ-ойдиндир; сув, сут, мева сувлари каби ичимликлар, нон, мева, полиз екинлари, Аллоҳнинг исми айтиб сўйилган Ҳ. ҳайвонлар гўштлари каби таомлар, руҳсат берилган кийимлар ва никоҳга олинган шахслар кабилар Ҳ.дир. Қолаверса, ушбу нарсаларга ега бўлиш ишончли, шариатда руҳсат берилган йўл билан бўлиши керак. Ҳ. касб деганда, айнан шу маънода гап кетади. Яъни, Ҳ. нарсага Ҳ. йўл билан ега бўлиш лозим. Ҳ. меҳнат, мерос, ҳадя, икки тараф розилиги билан бўлган тижорат туфайли қўлга кирган мулк Ҳ. бўлади. Мусулмон одам учун Ҳ. нарсани талаб қилиш, Ҳ.дан молу мулк топиш фарздир. Мусулмон инсон ўзи Ҳ. бўлган нарсани, шариатда Ҳ. қилинган йўл билан топиб фойдаланиши керак. Шариатда Ҳ. ҳисобланган нарсани ҳаром деб еътиқод қилган одам кофир бўлади. 2) Шаръий никохдан ўтишлари мумкин бўлган аёл ёки еркак. 3) Ҳаж зиёратидан қайтиб келиб, сочларини олдирган ва кундалик кийим-бошини кийиб, руҳсат етилган барча одатдаги ишлар ва касб-ҳунар билан машғул бўлган киши ҳолати.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!