Ҳайит
Ҳайит — (араб. ийд - байрам) мусулмонларнинг диний байрами. Ислом анъанасида иккита Ҳ. расман диний байрам сифатида нишонланади: катта Ҳ. ёки қурбон Ҳ.и (арабча ийд ал-кабир, ийд ал-адҳо) ва кичик Ҳ. ёки рўза Д.и (арабча ийд ас-сағир, ийд ал-фитр). Қурбон Ҳ.и ҳаж маросими ва қурбонлик қилиш билан, рўза Ҳ.и еса, рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ. Курбон Ҳ.и ҳижрий зу-л-ҳижжа ойининг 10-кунида, рўза Ҳ.и еса, шаввол ойининг 1-кунида байрам қилинади. Ҳ.да масжидда ерталаб Ҳ. намози ўқиш, рўза Ҳ.ида фитр-садақа бериш (Ҳ. намозидан олдин), қурбон Ҳ.ида еса, курбонлик қилиш ва ш.к. ислом билан боғлиқ маросимлар юзага келган. Ҳ.даги бу маросимларга кўп жойларда халқларнинг маҳаллий одатлари: арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, "ҳайитлик" бериш, сайил қилиш, яқин одамларини кўриш ва ҳ.к. ҳам қўшилиб кетган. Ўзбекистон мустақилликка еришгач, қурбон Ҳ.и ҳам, рўза Ҳ.и ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!